Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Қорақалпоғистон Республикаси таркибида Бўзатов туманини тузиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 69-моддаси ҳамда «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Кегейли тумани «Қусқанатов», «Еркиндарья», «Аспантай» овулларининг, «Бўзатов» шаҳарчасининг ҳамда Чимбой тумани «Кўксув» овулининг ҳудудларини бирлаштириб, Бўзатов туманини тузишга розилик берилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Н. УМАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 27 август,
2711-III-сон