Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдухакимовга «Бирламчи тиббий-санитария муассасалари учун белгиланган штат бирликлари сонини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Бирламчи тиббий-санитария муассасалари учун белгиланган штат бирликлари сонини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдухакимов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси:
бирламчи тиббий-санитария муассасалари учун белгиланган штат бирликлари нормативлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда белгиланган муддатда қайта кўриб чиқилиши;
ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария муассасалари учун белгиланган штат бирликлари нормативларига асосан зарур миқдордаги маблағлар молия органлари томонидан молиялаштириб борилиши юзасидан парламент назоратини амалга оширсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С. ОТАМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 6 февраль,
2339-III-сон