Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
ҚЛ-570, ҚЛ-573, ҚЛ-581, ҚЛ-583, ҚЛ-586, ҚЛ-589 ва ҚЛ-590-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига судлар фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-570-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-573-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-581-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-583-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Давлат активларини бошқариш бўйича давлат органи ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-586-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 49-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-589-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-590-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 декабрь,
2939-III-сон