Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ БЮДЖЕТГА АКЦИЗ СОЛИҒИ ТУШИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республика Давлат бюджетига акциз солиғининг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан давлат назоратини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1997 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича акциз солиғи солинадиган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назоратни ўрнатувчи молия инспекторлари тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Молия инспекторлари лавозимлари жорий этилиши муносабати билан 1997 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг штатдаги ходимлари сони 47 кишига, шу жумладан молия инспекторлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бўлим ташкил этиш учун Марказий аппарат ходимлари сони 3 кишига кўпайтирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. 1-иловада кўрсатиб ўтилган корхоналарнинг раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари ишини ташкил этиш учун иш жойлари билан таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторларига ҳозирги вақтда Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати давлат бош солиқ инспекторлари учун амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари жорий этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
1997 йилги республика бюджетида қўшимча равишда ажратилган ходимларга сарфланадиган харажатларга зарур маблағларни назарда тутсин;
молия инспекторлари лавозимларини бўлим бошлиқлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бош назоратчи-тафтишчилари орасидан юқори малакали ходимлар билан бутлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 26 ноябрь,
418-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозимлари киритиладиган йирик акциз солиғи тўловчи корхоналар
РЎЙХАТИ
| | | |
|
«Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси | ||
| 1. | Нукус вино заводи (Қорақалпоғистон Республикаси) | 1 |
| 2. | Хўжаобод вино заводи (Андижон вилояти) | 1 |
| 3. | Бухоро вино заводи (Бухоро вилояти) | 1 |
| 4. | Шаҳрисабз вино заводи (Қашқадарё вилояти) | 1 |
| 5. | Навоий вино заводи (Навоий вилояти) | 1 |
| 6. | Наманган вино заводи (Наманган вилояти) | 1 |
| 7. | Самарқанд «Зарафшон» заводи (Самарқанд вилояти) | 1 |
| 8. | Булунғур вино заводи (Самарқанд вилояти) | 1 |
| 9. | Самарқанд Ховренко номидаги вино заводи (Самарқанд вилояти) | 1 |
| 10. | Денов вино заводи (Сурхондарё вилояти) | 1 |
| 11. | Сирдарё вино заводи (Сирдарё вилояти) | 1 |
| 12. | Янгийўл вино заводи (Тошкент вилояти) | 1 |
| 13. | «Конвин» қўшма корхонаси (Тошкент вилояти) | 1 |
| 14. | Қўқон вино заводи (Фарғона вилояти) | 1 |
| 15. | Урганч вино заводи (Хоразм вилояти) | 1 |
| 16. | «Тошкентвино» комбинати (Тошкент шаҳри) | 1 |
|
«Ёғмойтамакисаноат» уюшмаси | ||
| 1. | «Хўжайли МЭЗ» ОТАЖ (Қорақалпоғистон Республикаси) | 1 |
| 2. | «Чимбой МЭЗ» ОТАЖ (Қорақалпоғистон Республикаси) | 1 |
| 3. | «Беруний МЭЗ» ОТАЖ (Қорақалпоғистон Республикаси) | 1 |
| 4. | «Андижон ЁМК» ОТАЖ (Андижон вилояти) | 1 |
| 5. | «Асака МЭЗ» ОТАЖ (Андижон вилояти) | 1 |
| 6. | «Бухоро МЭЗ» ОТАЖ (Бухоро вилояти) | 1 |
| 7. | «Когон МЭЗ» ОТАЖ (Бухоро вилояти) | 1 |
| 8. | «Қарши МЭЗ» ОТАЖ (Қашқадарё вилояти) | 1 |
| 9. | «Косон МЭЗ» ОТАЖ (Қашқадарё вилояти) | 1 |
| 10. | «Учқўрғон МЭЗ» ОТАЖ (Наманган вилояти) | 1 |
| 11. | «Наманган МЭЗ» ОТАЖ (Наманган вилояти) | 1 |
| 12. | «Каттақўрғон ЁМК» ОТАЖ (Самарқанд вилояти) | 1 |
| 13. | «Сурхонозиқовқатсаноат» ОТАЖ (Сурхондарё вилояти) | 1 |
| 14. | «Гулистон МЭЗ» ОТАЖ (Сирдарё вилояти) | 1 |
| 15. | «Янгийўл ЁМК» ОТАЖ (Тошкент вилояти) | 1 |
| 16. | «Қўқон ЁМК» ОТАЖ (Фарғона вилояти) | 1 |
| 17. | «Фарғона ЁМК» ОТАЖ (Фарғона вилояти) | 1 |
| 18. | «Урганч ЁМК» ОТАЖ (Хоразм вилояти) | 1 |
| 19. | «Тошкент ЁМК» ОТАЖ (Тошкент шаҳри) | 1 |
|
«Ўзкимёсаноат» уюшмаси | ||
| 1. | Андижон спирт заводи (Андижон вилояти) | 1 |
| 2. | Қўқон спирт заводи (Фарғона вилояти) | 1 |
| 3. | Янгийўл спирт заводи (Тошкент вилояти) | 1 |
|
«Ўзбекнефтгаз» миллий корпорацияси | ||
| 1. | «Шўртангаз» ГИБ (Қашқадарё вилояти) | 1 |
| 2. | «Муборакгаз» ГИБ (Қашқадарё вилояти) | 1 |
| 3. | «Қаршинефть» НИБ (Қашқадарё вилояти) | 1 |
| 4. | «Ўзнефтниқайтаишлаш ДИБ (Фарғона вилояти) | 1 |
| 5. | «Урганчтрансгаз» ДК (Хоразм вилояти) | 1 |
| 6. | «Ўзтрансгаз» ДБ (Тошкент шаҳри) | 1 |
| | ЖАМИ: | 44 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетга акциз солиғи тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан назорат ўрнатувчи молия инспекторлари тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 августдаги ПФ-1504-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ акциз солиғининг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тушиши учун молия инспекторларининг ҳуқуқлари, вазифалари ва жавобгарликларини белгилаб беради.
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари лавозими акциз солиғи тўловчи корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ жорий этилади.
2. Молия инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазири томонидан лавозимига тайинланадилар ва лавозимидан озод этиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг молия инспекторлари жорий этиладиган корхоналар уларнинг ишини ташкил этиш учун иш жойлари билан таъминлайдилар. Корхоналарнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш функцияси юкланган хизматлари ўз ишларини молия инспекторлари билан баҳамжиҳат амалга оширадилар.
II. МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ
Молия инспекторлари корхонанинг иш куни давомида ишлайдилар ва қуйидаги асосий функцияларни бажарадилар:
акциз солиғи солинадиган маҳсулотларнинг амалда ишлаб чиқарилиши, фойдаланилиши ва сотилиши ҳажмларининг бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларига мослиги, акциз солиғи тўғри ҳисоблаб чиқилиши ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга оширадилар. ҳар ўн кунда, бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосида ҳақиқатда юклаб жўнатилган маҳсулотларни уларнинг сотилган ҳажмлари билан солиштирадилар;
Давлат солиқ қўмитасининг «Давлат солиқ органларида солиқларнинг оператив-бухгалтерия ҳисобини ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида» 1995 йил 24 мартдаги 9-сон Йўриқномасига мувофиқ акциз солиғи солинадиган маҳсулотларнинг ҳар бир тури бўйича акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш бўйича шахсий счётлар карточкасини юритадилар;
ҳар куни акциз солиғи солинадиган маҳсулот юклаб жўнатилганлиги ва ҳақи тўланганлиги, акциз солиғи тўланганлиги тўғрисида жамлама ведомостлар тузадилар, улар асосида бюджетга тўланиши керак бўлган акциз солиғи суммаси ҳисоб-китобини тузадилар;
ҳар ойда корхоналарнинг омбор биноларида тайёр маҳсулот қолдиқларини таҳлил қиладилар ҳамда уларнинг бухгалтерлик ҳисоби маълумотларига мослигини текширадилар;
акциз солиғи солинадиган маҳсулотга акциз маркалари тўлиқ маркировка қилиниши ҳамда сотиб олинган акциз маркаларининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига мувофиқлиги устидан назоратни амалга оширадилар;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини, корхона жойлашган жой бўйича солиқ, молия ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини тегишли чора-тадбирлар кўриш ва қарши текширишларни ташкил этиш қонун ҳужжатлари ва спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировка қилиш тартиби бузилиши ҳоллари тўғрисида оператив хабардор қиладилар;
дебиторлик қарзлари мавжуд бўлган тақдирда дебиторлар билан солиштириш далолатномалари ўз вақтида ўтказилиши устидан назоратни амалга оширадилар ва қарздор корхонага муддатида тўланмаган акциз солиғи тўлаш ҳисобига инкасо топшириғи бериш мақсадида уларнинг натижаларини тегишли солиқ органларига маълум қиладилар;
корхонанинг тегишли хизмати билан биргаликда тўлаш муддатлари бўйича аванс тўловлари ҳисоб-китобларини тузадилар;
ўз шахсий счётларининг акциз тўлаш муддатлари бўйича аванс тўловлари маълумотларини солиқ органлари маълумотлари билан солиштирадилар ва уларда тафовутлар аниқланган тақдирда тегишли ўзгартиришлар киритадилар;
ишлаб чиқариш кўрсаткичлари асосида акциз солиғи тушумлари прогнозларини тузадилар ва уларни йил чораги бошланишидан бир ой олдин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва тегишли молия органларига тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
Молия инспекторларининг ўз зиммаларига юкланган фукцияларини бажаришларини таъминлаш мақсадида уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
акциз солиқларини ҳисоблаб чиқиш билан боғлиқ бўлган пул ва бухгалтерия ҳужжатларини текшириш;
ўз ваколатларини амалга ошириш чоғида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш, омбор биноларини текшириб чиқиш;
ўз вазифаларини ва ўзларига берилган ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида зарур ҳолларда амалий ёрдам кўрсатиш учун солиқ, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, аудиторлик хизматларини жалб этиш;
банкларда акциз солиғи ҳисоблаб чиқарилишини назорат қилиш учун ўз мижозлари ҳисобланган корхоналарнинг операциялари тўғрисида зарур бўлган маълумотларни сўраш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. МОЛИЯ ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
Молия инспекторлари қуйидагиларга мажбурдирлар:
Ўзбекистон Республикаси қонунларига, бошқа норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилиш:
Ўзбекистон Республикасининг солиқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, акциз солиқлари тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши устидан назоратни амалга ошириш;
солиқ солиш объектларининг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш;
амалдаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид ҳолларга доир материалларни солиқ органларига ўз вақтида бериш;
акциз солиғи белгиланган муддатларда тўланиши, акциз солиғи тушуми тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва тегишли молия органларига тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.