Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.11.1996 йилдаги 416-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИ ПАЙҲОН ҚИЛИНИШИГА ҚАРШИ КУРАШНИ КУЧАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойлардаги аҳволни ўрганиб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида» 1994 йил 21 ноябрдаги Фармонини ва ушбу масала бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 ноябрдаги 423-сон қарорини бажариш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идораларнинг ташкилотчилик ишлари айтиб ўтилган ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслигини кўрсатмоқда. Кўпгина хўжалик раҳбарларининг бепарволиги ва масъулиятсизлиги, ижро интизомининг пастлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси томонидан амалий чоралар кўрилмаганлиги натижасида чорва моллари пайҳон қилиши туфайли ғалла, пахта, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нобудгарчилиги камаймаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, мулкчиликнинг барча шаклларидаги хўжаликларнинг раҳбарлари эътибори қишлоқ хўжалиги экинлари, мевали дарахтлар, узумзорлар ва иҳота дарахтзорлари зоналари пайҳон қилинишига қарши кураш қониқарсиз ташкил этилганлигига, чорва моллари пайҳон қилиши натижасида экинларга, дарахтларга зарар етказаётган шахсларга нисбатан етарлича талабчанлик кўрсатилмаётганлигига қаратилсин. Шу мақсадларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги экинзорларида мол боқиш, молларнинг, автотранспорт ёки қишлоқ хўжалиги техникасининг экинзорлар орқали ўтиши ҳамда экинларнинг пайҳон бўлишига олиб келувчи бошқа қонун бузишларга қарши кураш кучайтирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжаликларнинг раҳбарларига ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари билан биргаликда экинларнинг пайҳон бўлиши ҳолларини аниқлаш ва бундай қонун бузишларнинг олдини олиш юзасидан мунтазам рейдлар ўтказиш топширилсин. Экинлар кўп пайҳон бўлган жойларда кузатиш пунктлари ўрнатилсин ва дала қоровуллари белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экинларни пайҳон қилиш ҳоллари аниқланган тақдирда пайҳон қилган чорва моллари, автотранспорт, қишлоқ хўжалиги техникаси ёки бошқа пайҳон қилиш воситасининг эгасини аниқлашга доир оператив чора-тадбирлар кўрилсин, материаллар айбдорларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш учун тегишли органларга берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгилаб қўйилсинки, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарга, ташкилотларга, шунингдек фуқароларга қарашли пайҳон қилиш воситалари тутиб қолинади ва унинг эгалари ҳамда мулкдорлар томонидан пайҳон қилиш туфайли етказилган зарар тўлиқ қопланган тақдирда қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қишлоқ хўжалиги экинларини қўриқлаш учун масъул бўлган бўлинмаларига миниш учун отлар ажратсинлар. Отларни сақлаш харажатлари хўжаликлар ҳисобига амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Мустафоев), Ички ишлар вазирлиги (Алматов), мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжаликларнинг ҳамда улар таркибий бўлинмаларининг экинларнинг сақланишини таъминламаган ва уларнинг пайҳон бўлишига йўл қўйган раҳбарларига нисбатан эгаллаб турган вазифасидан бўшатиш, қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш масаласини мажбурий тартибда қўйсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси (Мустафоев) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экинларни пайҳон қилишга қарши курашни кучайтириш тўғрисида»ги Фармонининг бажарилиши устидан назоратни кучайтириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсин, Ўзбекистон Республикаси Олий суди (Мингбоев) экинларни пайҳон қилишнинг ҳар бир ҳолати бўйича жазолашнинг муқаррарлигини ва етказилган зарарнинг тўлиқ ундириб олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Мирсафоев) экинларни пайҳон қилганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги масала юзасидан қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўзтелерадио» компанияси (Ҳакимов) ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (Ҳазратқулов) молларнинг экинларни пайҳон қилиши оқибатида халқ хўжалигига етказиладиган зарар тўғрисида матбуот, радио ва телевидение орқали тушунтириш ишларини мунтазам олиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳамда Давлат ўрмон қўмитаси билан биргаликда шу йилнинг декабрь ойида экинлар ва дарахт кўчатларини пайҳон қилишга қарши курашиш ишларининг аҳволини ҳар томонлама кўриб чиқсин, ушбу ишларни янада яхшилаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгиласин ва амалга оширсин ҳамда ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 25 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
416-сон