Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 04 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3160-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июлдаги 433-сон «Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 26 мартдаги 03-мҳ-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3160, 2019 йил 20 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2019 й., 10/19/3160/3153-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 ноябрь,
201-мҳ-сон
Келишилди:
Раис А. ИКРАМОВ
2020 йил 24 ноябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2020 й., 10/20/3160-1/1595-сон)