Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЛАЙЗИЯДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЭЛЧИХОНАСИНИ ОЧИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси билан Малайзия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида 1992 йил 21 февралдаги Протоколга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси таъсис этилсин.
* 2-илова берилмайди.
1996 йил учун Элчихона ходимлари сони 5 нафардан иборат этиб белгилансин, улардан: 3 киши — дипломатик таркиб ходимлари, 2 киши — техник ходимлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ходимларнинг бутланишига қараб харажатлар сметасига мувофиқ 1996 йил учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда штат жадвалига мувофиқ Элчихонанинг дипломатик ходимлари таркибини бутлаш учун номзодлар юзасидан таклиф киритсин.
4. Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Элчиси маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига тенглаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 22 ноябрь,
409-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 13 декабрдаги 438-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)