Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Касаба уюшмалари тўғрисида»ги ҚЛ-508-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари А. Саидов, Дж. Ширинов, А. Хамракулов, И. Ходжиев, Л. Кошелапова, А. Юнусова ва Р. Хакимов томонидан 2019 йил 10 июнда киритилган «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги ҚЛ-508-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги ҚЛ-508-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг матни муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Н. УМАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 3 июль,
2573-III-сон