Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-459-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари Н. Айтжанова, З. Бекатова, М. Дадаходжаева ва Д. Файзиева томонидан 2019 йил 16 январда киритилган «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-459-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини икки ой ичида маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С. ОТАМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 6 февраль,
2325-III-сон