Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-459-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
2. «Учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланиш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-461-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида.
4. ҚЛ-413, ҚЛ-426, ҚЛ-430, ҚЛ-446 ва ҚЛ-461-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
5. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
6. ҚЛ-427 ва ҚЛ-436-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
7. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
8. ҚЛ-442 ва ҚЛ-455-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
9. «Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
10. ҚЛ-416, ҚЛ-417а, ҚЛ-431, ҚЛ-441 ва ҚЛ-452-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида.
11. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш тўғрисида.
13. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Абдухакимовга «Тошкент шаҳри ҳамда Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишни самарали ташкил этиш чораларини кўриш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ҳақида.
14. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Абдухакимовга «Бирламчи тиббий-санитария муассасалари учун белгиланган штат бирликлари сонини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўрови ҳақида.
15. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018 йил 15 мартдаги «Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастурига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 1558-III-сонли Қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида.
16. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С. ОТАМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 6 февраль,
2324-III-сон