Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135 ва 291-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-413-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари А. Пардаев, Ё. Холияров ва С. Исмоилов томонидан 2018 йил 6 сентябрда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-413-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 135 ва 291-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С. ОТАМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 февраль,
2318-III-сон