Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Халқаро меҳнат ташкилотининг Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сон конвенциясини (Женева, 1976 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-460-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 16 январда киритилган «Халқаро меҳнат ташкилотининг Халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сон конвенциясини (Женева, 1976 йил 21 июнь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-460-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Қонун лойиҳаларини ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш бўйича мувофиқлаштирувчи гуруҳ мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида тайёрлаш, кўриб чиқишнинг, шунингдек қабул қилишнинг барча босқичларида кузатиб боришни таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари С. ОТАМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 4 февраль,
2311-III-сон