14.06.2011 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати ўртасида 2008 йил 24 июлда Сингапурда имзоланган Икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги битимга ўзгартишлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Протокол
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Сингапур Республикаси Ҳукумати 2008 йил 24 июлда Сингапурда имзоланган Икки ёқлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад солиқларини тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги битимга (бундан буён матнда «Битим» деб юритилади) ўзгартишлар киритишни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг 25-моддаси олиб ташлансин ва қуйидагича ўзгартирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«25-модда — Ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Битим қоидаларини бажариш ёки маъмурий бошқариш ёхуд Аҳдлашувчи Давлатлар ёки уларнинг сиёсий бўлинмалари ёки маҳаллий ҳокимият органлари номидан ушбу Битимга зид бўлмаган даражада ундириладиган ҳар қандай турдаги ва кўринишдаги солиқларга тааллуқли миллий қонун ҳужжатларини қўллаш учун олдиндан муҳим бўлган ахборотни алмашадилар. Ахборот алмашиш 1 ва 2-моддалар билан чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири томонидан 1-бандга мувофиқ олинган ҳар қандай ахборот шу Давлат ички қонун ҳужжатларига мувофиқ олинган ахборот қанчалик махфий бўлса шунчалик махфий ҳисобланади ва фақат баҳолаш ёки солиқларни йиғиш ёхуд мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш ёки 1-бандда айтиб ўтилган солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқиш билан шуғулланувчи ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилганларнинг барчаси устидан назорат қилувчи шахслар ёки органларга (шу жумладан судлар ва маъмурий органлар) маълум қилинади. Бундай шахслар ёки органлар бу ахборотдан фақат кўрсатиб ўтилган мақсадларда фойдаланишлари лозим. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлиси вақтида ёки суд қарорларида ошкор қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч қандай ҳолатда 1 ва 2-бандлар қоидалари Аҳдлашувчи Давлат зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) шу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига ва маъмурий амалиётига зид бўлган маъмурий тадбирларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) шу ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунларига биноан ёки одатдаги маъмурий бошқариш жараёнида олиш мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) савдо, тадбиркорлик, саноат, тижорат ёки касбга оид сирни ёхуд савдо жараёнини ошкор қилиши мумкин бўлган ёки ошкор қилиниши давлат сиёсатига (ordre public) зид келиши мумкин бўлган ахборотни тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ахборот бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур моддага мувофиқ сўралган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлат сўралган ахборотни олиш учун, ҳатто бундай ахборот ушбу бошқа Давлатга ўз солиқ мақсадлари учун талаб қилинмаса-да, маълумот тўплаш бўйича ўз чора-тадбирларини кўриши лозим. Аввалги ганда бўлган мажбурият 3-банднинг қоидалари билан чекланган, бироқ бундай чекловлар ҳеч қандай ҳолда Аҳдлашувчи Давлатга фақат ундан ички манфаатдорликнинг йўқлиги сабабли ахборот тақдим этишдан воз кечишга рухсат берувчи сифатида талқин қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 3-банднинг қоидаси ҳеч қандай ҳолатда Аҳдлашувчи Давлатга фақат банк, бошқа молия муассасаси ёки номинал эга ёки агент ёхуд ишончли вакил сифатида қатнашувчи шахс маълумот эгаси бўлгани сабабли ёки ахборот шахснинг мулк ҳуқуқларига кириши сабабли ахборот тақдим этишдан воз кечишга рухсат берувчи сифатида талқин қилинмайди.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ҳар бири ушбу Протоколнинг кучга кириши учун унинг қонунчилигига биноан зарур бўлган процедуралар якунлангани ҳақида бошқа Давлатни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Протокол бундай хабарномаларнинг охиргиси олинган санадан кейинги ойнинг биринчи кунида кучга киради ва унинг қоидалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистонга нисбатан қўлланилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Протокол кучга кирадиган йилдан кейин келувчи календарь йилнинг 1 январидан ёки ундан сўнг олинадиган даромадлардан манбалардан ундирилувчи солиқларга нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) бошқа даромад солиқларига нисбатан, Протокол кучга кирган йилдан кейин келувчи календарь йилнинг 1 январидан бошлаб ёки 1 январдан сўнг ҳар бир календарь йил учун ҳисобланадиган даромадлардан солиқларга нисбатан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) Сингапурга нисбатан қўлланилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир йил учун ҳисобланадиган солиқларга нисбатан Протокол кучга кирган йилдан кейин келувчи иккинчи календарь йилнинг 1 январидан бошлаб ёки ундан кейин амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган мазкур Протокол Битим қанча амал қилса шунча муддат амал қилади ҳамда Битим қанча муддат қўлланилса, шунча муддат қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барчасини тасдиқлаш учун, тегишли тарзда бунга ваколат берилган қуйида қўл қўювчилар, мазкур Баённомани имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2011 йил 14 июнда икки нусхада, ўзбек ва инглиз тилларида тузилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки матн орасида тафовутлар вужудга келгудек бўлса, инглиз тилидаги матн асос қилиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)