Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-464-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 11 февралда киритилган «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-464-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С. ОТАМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 февраль,
2362-III-сон