Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида»ги ҚЛ-609-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
2. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги ҚЛ-617-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
3. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-631-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
4. «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-627-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
5. «Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-373-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси тўғрисида.
6. «Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-556-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси тўғрисида.
7. «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-563-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси тўғрисида.
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясини тузиш тўғрисида.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг 2020 йил 27 — 29 февраль кунлари ўз сайлов округларида ўтказилган учрашувлари якунлари тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 март,
159-IV-сон