Жиззах вилояти Халқ депутатлари Арнасой туман Кенгашининг
Қарори
Тумандаги Бобур, Янгибўстон, Чинобод, Зарафшон, Бахтли, Гулбаҳор, Дўстлик, Тинчлик, Чўлқувар ва Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудларидаги номи ўзгарадиган кўчаларга қайта ном бериш бўйича таклифларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги «Шахарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг махаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларни номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида»ги 48-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 27 декабрдаги 661-08-сонли буйруғи ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссиясининг 2020 йил 3 июлдаги 01-131-сонли йиғилиш баёнини инобатга олиб халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссиясининг тумандаги Бобур, Янгибўстон, Чинобод, Зарафшон, Бахтли, Гулбаҳор, Дўстлик, Тинчлик, Чўлқувар ва Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудларидаги номи ўзгарадиган кўчаларга қайта ном бериш бўйича берган таклифлари маъқуллансин.
2. Тумандаги Бобур, Янгибўстон, Чинобод, Зарафшон, Бахтли, Гулбаҳор, Дўстлик, Тинчлик, Чўлқувар ва Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳудудларидаги номи ўзгарадиган кўчалар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ички ишлар бўлими (Ё. Акабоев) номи ўзгартириладиган кўчаларга ва номсиз кўчаларга ҳудудлар аҳолисининг фуқаролик паспортига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширилиши юзасидан зарур чора-тадбирларни белгиласин.
4. Туман давлат хизматлари маркази (Ж. Алматов)га ва тегишли идора ҳамда ташкилотларга фуқаролар йиғинларидаги кўчаларга ва номсиз кўчаларига ном бериш бўйича рўйхатга олиш ҳақидаги меъёрий ҳужжатларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
5. Туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Г. Хайдарова) ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларига номи ўзгартирилган ва янги ном бериладиган кўчаларга белгиланган ном лавхаларини ўрнатиш ҳамда ҳар бир ҳондонни рақамлаш вазифаси юклатилсин.
6. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнининг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ж. БЕРДИБОЕВ
Арнасой ш.,
2020 йил 18 август,
8/9-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.08.2020 й., 11/20/8/9/1542-сон)