24.08.2020 йилдаги 564-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудида йўл белгиларини ўрнатиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелдаги «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-348-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда; 2015 й., 52-сон 645-модда) Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 370-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 3-сон, 23-модда;2017 й., 36-сон, 958-модда) қарори ижросини таъминлаш, шунингдек аҳолига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдида транспорт воситаларининг тўхтаб туриш сони ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Гагарин шаҳри Ўзбекистон кўчасининг кириш йўлида автомобилларнинг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида, туман ободонлаштириш бошқармасининг 2020 йил 21 майдаги 112-сонли хати ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мирзачўл туман ободонлаштириш бошқармасининг 2020 йил 21 майдаги 112-сонли хати инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мизачўл тумани, Ўзбекистон кўчасининг Хўжамқулов кўчаси билан туташган қисмидан туман ИИБ биноси рўпарасигача бўлган йўлга 3.27 «Тўхташ таъқиқланган» тақиқловчи йўл белгиси ўрнатишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мирзачўл туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Ж.Хосилбеков) ушбу йўл белгиси ўрнатиш чорасини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мирзачўл туман ИИБ ЙХҲБ (Ф. Мирзабеков)га мазкур автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимлиги девонхонаси (С. Бобжонов), мазкур қарорни «Мирзачўл овози» газетасида нашр этилишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини, қоғоз ва электрон шаклларда бир кунлик муддатда, тегишли давлат органлари ва ташкилотларига етказилишини ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф. Рахматов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким К. ХОЛМУРОДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мирзачўл т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 24 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
564-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 11/20/564/1551-сон)