Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитасининг
Қарори
Ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича ишлар натижалари юзасидан ҳисоботларнинг мазмуни ва тузилишига бўлган умумий талаблар тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 24 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 518-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси томонидан 1998 йил 26 сентябрда тасдиқланган Ер ости бойликларини геологик ўрганиш бўйича ишлар натижалари юзасидан ҳисоботларнинг мазмуни ва тузилишига бўлган умумий талаблар тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 518, 1998 йил 3 ноябрь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг раиси Б. Ф. ИСЛОМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 12 ноябрь,
11-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.11.2020 й., 10/20/518-1/1535-сон)