14.02.2012 йилдаги ПҚ-1705-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Элeктр энeргияси истeъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбeкистон Рeспубликасининг Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги 0,4 кВ истeъмолчиларининг элeктр энeргияси истeъмолини ҳисобга олиш тизими» лойиҳасини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек, йўқотишларни камайтириш, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудлари аҳолиси томонидан истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олишнинг аниқлиги ва тўлиқлигини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2011 йил 19 сентбрда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Директорлар кенгаши «Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикасининг Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидаги 0,4 кВ истеъмолчиларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими» лойиҳасини амалга ошириш учун тўлов муддати 25 йил, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан оддий капитал маблағлари ҳисобидан ОТБнинг Ўзбекистон Республикасига 150,0 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратишни маъқулланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш муддати 3 йил (2012 — 2014 йил) этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОТБ кредити Ўзбекистон Республикасига Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасидаги кредит шартномаси асосида берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек кўрсатилган лойиҳани амалга ошириш учун масъул ижро этувчи орган «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОТБ кредитини тўлаш билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, фоизлар, комиссиялар ва у бўйича бошқа ҳаражатлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекенерго» давлат акциядорлик компанияси икки ой муддатда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланувини ваколатли вазирлик ва идоралар билан экспертиза хулосаларини олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш. Ўзбекистон Республикаси Бухоро, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари 0,4 кВ истеъмолчиларининг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш тизими» лойиҳасини амалга ошириш учун ОТБ кредитини тўлаш ҳамда у бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлаш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ўзбекистон Республикаси номидан ОТБ билан кредит шартномасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва «Ўзбекенерго» давлат акциядорлик компанияси ўртасида ОТБ кредитини қайта молиялаштириш тўғрисидаги битимни имзоласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекенерго» давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси ОТБ билан лойиҳа шартномасини имзоласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси билан ОТБ ўртасидаги кредит шартномаси ҳамда «Ўзбекенерго» давлат акциядорлик компанияси билан ОТБ ўртасидаги лойиҳа шартномаси бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-давлатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича идоралараро кенгаш (Р.С. Азимов) мазкур лойиҳани амалга оширишнинг боришини мунтазам кўриб чиқилишини таъминласин. Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига унинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш масалалари юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 14 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1705-сон