|
1. |
Сафоев Содиқ Солихович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, делегация раҳбари |
|
2. |
Саидов Акмал Холматович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, делегация раиси ўринбосари |
|
3. |
Алимов Равшанбек Азадбекович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси |
|
4. |
Кадирханова Малика Акбаровна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси |
|
5. |
Алиханов Борий Батирович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси раиси |
|
6. |
Тилаволдиев Нодирбек Хакимович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари |
|
7. |
Асланова Эмма Сергеевна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси |
|
8. |
Сейтова Лейли Пулатовна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси |
|
9. |
Шадиева Зухра Турсуновна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси |
|
10. |
Рахманова Умида Эркиновна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 10.06.2020 йилдаги 324-IV-сон
Кучга кириш санаси
10.06.2020
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
|
Ҳужжат кучини йўқотган 24.03.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
«Ўзбекистон — Европа иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегациясини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 24 мартдаги 671-V/КҚ-112-V-сонли ««Ўзбекистон — Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қўшма қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 331-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. «Ўзбекистон — Европа иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси қуйидаги таркибда ташкил этилсин:
«Ўзбекистон — Европа Иттифоқи» парламент ҳамкорлиги қўмитасидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси
ТАРКИБИ
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 28 декабрдаги 3871-IV/КҚ-650-IV-сонли қарори таҳририда)
2. Ушбу Қўшма қарор тегишли давлат органларига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 июнь,
324-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2020 йил 10 июнь,
КҚ-58-IV-сон