Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикасининг Бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисида»ги Протоколга (Женева, 1925 йил 17 июнь) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисида»ги Протоколга (Женева, 1925 йил 17 июнь) қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинсин.
2. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. КАДИРОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 май,
289-IV-сон