Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИГА МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИНИ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси жамоатчилиги, ТошДУ олимлари, профессор ва ўқитувчиларининг истакларини инобатга олиб, Тошкент давлат университетига Шарқнинг буюк олими ва мутафаккири Мирзо Улуғбек (Муҳаммад Тарағай Улуғбек) номи берилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 14 сентябрь,
360-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 9-сон, 33-модда)