|
Абдуллаев Илхом Зайирович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси, гуруҳ раҳбари | |
|
2. |
Бурханов Кутбидин Нукритдинович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси |
|
3. |
Тажиев Бахадир Садуллаевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси |
|
4. |
Аюпов Шавкат Абдуллаевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И. Романовский номидаги Математика институти директори |
|
5. |
Добрих Анна Константиновна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси, Наманган шаҳридаги «Ифтихор кийим саноат» МЧЖ директори |
|
6. |
Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари |
|
7. |
Абдурасулов Жахонгир Абдувалиевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси |
|
8. |
Жумаев Нодир Хосиятович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси |
|
9. |
Исмаилов Дилмурод Махмудович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси |
|
10. |
Қосимов Жамшид Нортожиевич |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси |
|
11. |
Саматов Фахриддин Валижонович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси |
|
12. |
Ходжаева Мохира Мирзахмадовна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси |
|
13. |
Шарафутдинов Шухрат Хурсанович |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси |
|
14. |
Ўразалиева Муқаддас Ўктамовна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси |
|
15. |
Ҳасанова Мавжуда Ғаниевна |
— |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 10.06.2020 йилдаги 330-IV-сон
Кучга кириш санаси
10.06.2020
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
|
Ҳужжат кучини йўқотган 24.03.2025
|
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Исроил Давлати Парламенти (Кнессет) билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида
Мазкур Қўшма қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 24 мартдаги 683-V/КҚ-124-V-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Исроил Давлати Парламенти (Кнессет) билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини ташкил этиш тўғрисида»ги Қўшма қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 341-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 331-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Исроил Давлати Парламенти (Кнессет) билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи қуйидаги таркибда ташкил этилсин:
2. Ушбу Қўшма қарор тегишли давлат органларига маълумот учун юборилсин.
3. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 июнь,
330-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2020 йил 10 июнь,
КҚ-64-IV-сон