Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
«ЎСИМЛИК ДУНЁСИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идорлар ўзларининг мазкур Қонунга зид бўлган норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 26 декабрь,
544-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й.,1-сон, 13-модда)