Ҳужжат кучини йўқотган 09.09.2022 30.08.2002 йилдаги 404-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.09.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 июндаги ЎРҚ-776-сонли «Реклама тўғрисида»ги Қонунига асосан 2022 йил 9 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 14-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«реклама — бевосита ёки билвосита фойда (даромад) олиш мақсадида юридик ёки жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологиялар тўғрисида ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситалар ёрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган махсус ахборот»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«аксилреклама — нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама келтириб чиқарган ёки келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни бартараф этиш мақсадида тарқатиладиган раддия»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 13-моддасининг учинчи қисмидаги «ваколатли давлат органи» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий органлари (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 17-моддаси қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дастурларнинг реклама қисмлари товушини телерадиодастурнинг товушига нисбатан баландроқ қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Телекўрсатувлар намойиш этилаётганда реклама мақсадларида ҳаракатланувчи сатрлардан фойдаланиш тақиқланади, реклама берилаётган пайтдаги ҳаракатланувчи сатрлар бундан мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча еттинчи ва саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ташқи рекламага алоҳида махсус конструкцияларда, тахталавҳаларда, экранларда, биноларда, иншоотларда, йўл чеккаларида, кўча ёритгичларининг таянчлари ва ҳоказоларда жойлаштириладиган реклама киради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисмидаги «ва кўрсаткич белгилар» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ташқи рекламани маданий мерос объектларида, йўл белгиларида ва светофорларда, уларнинг тиргакларида ёки ҳаракатни тартибга солиб турувчи бошқа ҳар қандай қурилмаларда, шунингдек дов-дарахтларни пайҳон қилиш ва туташ ҳудуддаги ободонлаштириш воситаларини бузиш йўли билан жойлаштириш тақиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 23-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«23-модда. Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси тамаки чекиш ва алкоголли ичимликни истеъмол қилишнинг зарари ҳақида огоҳлантириш билан қўшиб олиб борилиши керак. Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар жами рекламаси майдонининг камида 5 фоизи ҳамда телевидение ва радиодаги алкоголли ичимликлар реклама ролиги эфир вақтининг камида 5 секунди ана шундай огоҳлантириш учун ажратилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар рекламаси чекиш ва алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этишдан иборат бўлмаслиги, бу жараёнлар ижтимоий ва спорт ютуғига эришиш учун ёки истеъмолчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга, деган таассурот туғдирмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли ичимликлар рекламаси тиббий, спорт, мактабгача тарбия муассасалари, шунингдек умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларидан камида беш юз метр нарида жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуввати 28 даражадан ортиқ бўлган алкоголли ичимликларни реклама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуввати 28 даражагача бўлган алкоголли ичимликларни телевидение ва радиода эрталаб соат 7 дан кеч соат 22 гача реклама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликлар намуналарини реклама мақсадида вояга етмаган шахсларга текин тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосан вояга етмаганларга мўлжалланган тадбирларга, агар уларда тамаки, тамаки маҳсулотлари ёки алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси ёхуд тасвиридан фойдаланиладиган бўлса, ҳомийлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаганларга тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси туширилган товарларни (футбол майкалари, бош кийимлар, ўйинлар ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаганларга мўлжалланган босма нашрларда тамаки, тамаки маҳсулотлари ва алкоголли ичимликларни реклама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газеталарнинг биринчи ва охирги саҳифаларида, журналларнинг ва бошқа даврий нашрларнинг муқоваларида, шунингдек бундай нашрларнинг телерадиодастурлар эълон қилинаётган саҳифаларида алкоголли ичимликларни реклама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида, тиббий, спорт, мактабгача тарбия, таълим муассасаларида, транспорт воситаларида (тамакини ва тамаки маҳсулотларини ташишга ихтисослаштирилганларидан ташқари), шу жумладан умумий фойдаланишдаги йўловчилар транспорт воситаларининг салонларида, шунингдек ташқи реклама ёрдамида тамакини ва тамаки маҳсулотларини реклама қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмидаги «зиммасига реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат олиб бориш юклатилган давлат органларининг талабига кўра улар белгилаган» деган сўзлар «ваколатли давлат органининг талабига кўра у белгилаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «монополияга қарши давлат органининг» деган сўзлар «ваколатли давлат органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисмидаги «Монополияга қарши давлат органи ёки реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи бошқа органнинг» деган сўзлар «ваколатли давлат органининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошисидаги «монополияга қарши давлат органи» деган сўзлар «ваколатли давлат органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошисидаги «ташқи» сўзи чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошисидаги «ушбу Қонуннинг 27-моддасида кўрсатилган давлат органларига» деган сўзлар «ваколатли давлат органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 30 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
404-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й.,9-сон, 164-модда)