12.11.2020 йилдаги ПФ-6110-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.11.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш доирасида бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш, соҳага янги бошқарувни жорий қилиш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, дунёда эпидемиологик хавф-хатарлар тобора кучайиб бораётгани касалликларга қарши курашиш фаолиятидаги ёндашувларни, ҳозирги мураккаб шароит ва орттирилган тажрибалардан келиб чиқиб такомиллаштиришни талаб этмоқда, айниқса, уларнинг профилактикаси, эрта аниқлаш, тўғри ташхислаш ҳамда даволашда бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари иш услубларини қайта кўриб чиқиб, соғлиқни сақлашни ташкил этишнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг сифати, самарадорлиги ва оммабоплигини ошириш, тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар соғлиқни сақлаш тизимини бугунги босқичда ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд куч ва воситаларни жалб қилган ҳолда, энг аввало бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ҳар томонлама мустаҳкамлаш, тиббий профилактика ва патронаж тизимининг мутлақо янги тизимини жорий қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аҳоли жамоат саломатлигини таъминлашнинг маҳаллалар ва аҳоли хонадонлари даражасигача қамраб оладиган яхлит тизимини яратиш, бу борада авваламбор соғлом турмуш тарзи ва жисмоний фаолликни оширишни тизимли ташкил этиш ҳамда кенг тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада етук ва чуқур билимга эга кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда рақобат муҳитини яратиш, илғор хорижий тажрибага асосан ходимларни касбий ривожлантиришнинг самарали тизимини шакллантириш, тиббиёт илм-фанини ривожлантириш орқали жойлардаги тиббий ёрдамнинг самарадорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимларининг жамиятдаги ўрни ва мақомини кучайтириш, халқимиз ўртасида уларга нисбатан ҳурматни ошириш, ушбу касб эгалари учун муносиб меҳнат шароитини яратиш ва даромадини кўпайтириш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича аниқ амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага замонавий менежментини жорий этиш, бошқарув жараёнидаги ортиқча ва бюрократик тартиб-тамойилларни қисқартириш, соғлиқни сақлашни молиялаштириш тизимининг самарадорлигини ошириш ҳамда рақамли тиббиётни такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизмати жорий қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли уларнинг саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, тегишли гуруҳларга (таянч, паст хавф гуруҳи, ўрта хавф гуруҳи, юқори хавф гуруҳи ва бошқалар) бўлинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли гуруҳ мансублигига кўра белгиланган муддатларда тиббий кўриклардан ўтади ва саломатлиги даврий кузатувга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мустақил равишда тиббиёт муассасасига кела олмайдиган беморлар доимий кузатувга олинади ҳамда уйига борган ҳолда уларга тиббий хизмат кўрсатилади ва индивидуал патронаж амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактик кўриклар ўрнига ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва аҳолининг гуруҳга мансублигидан келиб чиқиб, муайян касалликлар бўйича даврий тиббий скрининг текширувлари ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
патронаж кўрикларини мақбуллаштириб, янгиланган мақсадли патронаж тизими жорий қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий амалиёт шифокори мутахассислиги оилавий шифокор этиб қайта номланади, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасаларидаги фан дастурлари оилавий шифокор тайёрлашга мослаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари ва вилоят шифохоналарига бепул тиббий ёрдам кўрсатилиши учун йўлланма бевосита оилавий шифокор томонидан берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида дори воситалари ва тиббий буюмларга имтиёзли рецептлар ёзиб бериш бевосита оилавий шифокор томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий шифокорга ёрдам берадиган терапия, педиатрия, акушерлик, патронаж бўйича ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган «тиббиёт бригадалари» ташкил қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика инспекторлари маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда оилавий шифокорларга кўмаклашади, фуқароларнинг кечки сайрлари ва спорт ўйинларининг хавфсиз ўтказилишини ташкил қилади. Бунда, профилактика инспекторлари маҳаллалардаги аҳолининг саломатлик кўрсаткичларига қараб ҳар 6 ойда маҳаллий бюджет маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан рағбатлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тиббиёт бригадалари» ўзларига бириктирилган ҳудудларда оилалар ва фуқаролар кесимида «тиббий харита»ни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда тиббий хизмат кўрсатишни соддалаштириш ва рақамлаштириш ҳамда ортиқча қоғозбозликни камайтириш мақсадида «тиббиёт бригадалари» махсус компьютер-планшетлари, мобил тиббиёт-диагностика воситалари билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.М. Хаджибаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов, Ж.И. Абрўев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ажратилган маҳаллий бюджет маблағлари доирасида йил якунига қадар такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизматининг 1-иловада келтирилган 26 та туман (шаҳар)ларда устувор равишда тўлиқ жорий қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил якунига қадар аҳоли саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, аҳоли бўлинган гуруҳларнинг аниқ таснифини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
такомиллаштирилган тиббий профилактика ва патронаж хизматини босқичма-босқич республиканинг бошқа ҳудудларида жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда «тиббиёт бригадалари»ни мобил тиббиёт-диагностика воситалари билан таъминлаш мақсадида уларнинг аниқ рўйхатини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан «тиббиёт бригадалари»ни махсус компьютер-планшетлари ва мобил тиббиёт-диагностика воситалари билан таъминласин. Бунда, мазкур воситалар хариди Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган ягона техник талаблар асосида амалга оширилиши инобатга олинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари билан биргаликда аҳолини хатловдан ўтказиб, уларни бирламчи тиббий-санитария муассасаларига бириктирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланади. Бунда, ушбу чора-тадбирлар мавжуд штат бирликлари доирасида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли сони ва маҳаллий заруриятдан келиб чиқиб, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рўйхатига мувофиқ оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда туну-кун навбатчи тиббиёт ходими хизмат кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада аҳолининг саломатлиги, ҳудуддаги касалликларнинг ўсиши, аҳолининг шифохоналарга ётиши, шошилинч тиббий ёрдам хизматига мурожаат қилиши ва бошқалар оилавий шифокорнинг фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари этиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январдан бошлаб оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлиги бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади ҳамда унинг натижаларига қараб ушбу ходимлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан ҳар чоракда базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи бир вақтнинг ўзида кўп тармоқли марказий поликлиника мудири ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январдан бошлаб туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғига ажратилаётган маблағлар доирасида, заруриятга қараб, тор соҳа шифокорлари штатларини мустақил белгилаш ваколати берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси фаолият дислокацияси бўйича кўп тармоқли марказий поликлиника биносида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.М. Хаджибаев) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ушбу бандда кўрсатилган баҳолаш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, оилавий шифокор ва «тиббиёт бригадалари» фаолиятини рағбатлантиришнинг дифференциал тизимини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 апрелга қадар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг янгиланган штат нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2021 — 2023 йилларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларни ташкил этиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда қўшимча:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
315 та оилавий шифокор пунктлари, шундан 2021 йилда — 100 та, 2022 йилда — 105 та ва 2023 йилда — 110 та;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52 та қишлоқда жойлашган оилавий поликлиникалар, шундан 2021 йилда — 17 та, 2022 йилда — 18 та ва 2023 йилда — 17 та;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33 та шаҳарда жойлашган оилавий поликлиникалар, шундан 2021 йилда — 7 та, 2022 йилда — 13 та ва 2023 йилда — 13 та ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар қўшимча оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларни ташкил этишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар, Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қўшимча ташкил этилаётган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш, уларни малакали ходимлар билан таъминлаш ва мазкур Фармонда кўрсатилган чора-тадбирларни улар фаолиятига жорий қилиш бўйича шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб Қарши давлат университети, Жиззах давлат педагогика институти, Навоий давлат педагогика институти ва Гулистон давлат университетида тиббиёт факультетлари ташкил қилинади, шу жумладан уларда ва бошқа тиббий олий таълим муассасаларида етакчи хорижий тиббиёт олий таълим ташкилотлари билан қўшма таълим дастурлари асосида ўқитиш тизими жорий қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт олий таълим ташкилотларининг вилоят тиббиёт муассасалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда клиник базалари ташкил қилинади ва уларнинг битирувчи курс талабалари ушбу клиник базаларда ўқув амалиётини ўтайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежларида оилавий шифокорлар ёрдамчиларини тайёрлаш тизими жорий қилинади. Бунда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда техникумлар ва коллежларда оилавий шифокорлар ёрдамчиларини тайёрлашнинг мутлақо янги тизимини жорий қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежлари оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга бириктирилади, уларнинг ўқувчилари ихтисослигидан келиб чиқиб ушбу муассасаларда амалиёт ўтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда мазкур бандда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2021 йилдан бошлаб олис ва чекка ҳудудларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалари шифокорлари учун «Қишлоқ шифокори» дастури жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Қишлоқ шифокори» дастури доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт олий таълим ташкилотини охирги 3 йил ичида тамомлаган ва бошқа ҳудудда яшовчи шифокорлар олис ва чекка ҳудудларда жойлашган оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларига ишга қабул қилинганда уларга камида 3 йил ишлаб бериш шарти билан 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул маблағлари, уй-жойи бўлмаганларга эса 3 йил давомида хизмат уй-жойлари берилади ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик ижара тўловлари Давлат бюджетидан компенсация қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олис ва чекка ҳудудлар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари томонидан олис ва чекка ҳудудлардаги шифокорларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб бўш шифокор иш ўринлари рўйхати тузилади ва мунтазам янгиланиб турилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур бандда кўрсатилган имкониятлардан фойдаланиш учун шифокорлар билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ўртасида шартнома тузиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ шифокори» дастурини молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалардаги шифокорларга бўлган эҳтиёжларни ва талабгорларни ҳар бир маҳалла кесимида аниқласин, уларга уй-жой ажратиш ва маблағ беришни таъминласин, шунингдек, уларни тиббиёт олий таълим муассасаларида тайёрлаш бўйича қабул параметрларини ошириш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимлари ва тижорат банклари билан бирга ипотека дастурлари асосида қурилаётган уй-жойларни аввало оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга қабул қилинаётган шифокорлар учун ажратишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мазкур бандда кўрсатилган чора-тадбирларни молиялаштириш учун келгуси йилда Давлат бюджетидан 20 миллиард сўмгача маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар тақиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган барча турдаги ишларга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари мазкур талаблар бузилган ҳолларда тегишли жавобгарликка тортилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура (Н.Т. Йўлдошев) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда тиббиёт ходимларининг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан мунтазам равишда назорат тадбирларини ўтказсин ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар бир корхона, муассаса ва ташкилот иш берувчиси ўз ходимларининг тиббий текширувдан ўтадиган куни ушбу тиббий жараёндан ўтишлари учун шахсан масъул ҳисобланадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар бир корхона, муассаса ва ташкилотга ишга қабул қилинаётган ходимлар ўзлари тиббий текширувдан ўтадиган куни тўғрисида иш берувчиларни мажбурий тарзда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ушбу талабларнинг иш берувчилар томонидан риоя қилиниши устидан тизимли назорат ўрнатилиши, зарур ҳолларда, уларни бузган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралар кўрилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тегишли соҳа ва ташкилот касаба уюшмаларини жалб қилган мазкур бандда кўрсатилган чора-тадбирларни амалга оширишда ходимлар ва ишчиларнинг меҳнатига оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилишда самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2021 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг ишчи ва хизматчиларга жароҳат етказиш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш ўрнига меҳнат шароитларини махсус баҳолаш тизими жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус баҳолаш жараёнида биринчи навбатда иш ўринларидаги хавфли ва зарарли омилларнинг ходим саломатлиги даражасига таъсирини бартараф этишга қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус баҳоловчи ходимлар таркибига олий маълумотга эга бўлган меҳнат гигиенаси мутахассиси мажбурий тарзда киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус баҳолаш фақатгина штат бирлигидаги ходимларида махсус баҳолаш бўйича ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган гувоҳномаси мавжуд ташкилот (юридик шахслар) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус баҳолаш тизимининг 2021 — 2023 йиллар мобайнида тўлиқ жорий қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 январга қадар меҳнат шароитларини махсус баҳолаш бўйича маълумотларни киритиш ҳамда таҳлил қилиш механизмини жорий қилиш учун ягона электрон платформа базаси яратилишини ва 2021 йил 1 февралга қадар унинг тўлиқ ишга туширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 2014 йилда Паллиатив тиббий хизматни ривожлантириш бўйича махсус резолюция қабул қилинганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.Ш. Иноятов, Э.И. Баситханова) Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФнинг экспертларини жалб қилган ҳолда, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 — 2025 йилларда Ўзбекистонда паллиатив тиббий хизматни ривожлантириш концепциясини мақсадли кўрсаткичлар (индикаторлар) ҳамда уни амалга оширишга доир йиллар бўйича «Йўл харитаси» билан биргаликда тасдиқлашни назарда тутувчи қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (А.Э. Бурхонов) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А.М. Хаджибаев) билан биргаликда бир ой муддатда соғлиқни сақлаш тизимида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш дастурини ишлаб чиқсин. Бунда, ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ва шифохонанинг кириш жойларида коррупциянинг олдини олишга қаратилган чақириқлар, «ишонч телефонлари» ва бошқа тарғибот материаллари жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка тўғри етказиш мақсадида тиббиёт ходимларининг касбини улуғловчи видеороликлар, илмий-оммабоп кўрсатувлар, бадиий ва ҳужжатли фильмларни ишлаб чиқсин, телевидение орқали доимий намойиш қилсин ҳамда ижтимоий реклама сифатида уларни телевидение ва радиоканалларда жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу Фармоннинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ишларини ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳудудий телеканаллар ва оммавий ахборот воситаларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли жамоат саломатлигини таъминлаш, мазкур Фармоннинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш ишларини доимий равишда ташкиллаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Ш. Иноятов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Туйчиев, соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев ва соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А.Ш. Иноятов ҳар чоракда ушбу Фармон ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Туйчиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 12 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6110-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон Фармонига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги тиббий профилактика ва патронаж тизими устувор равишда жорий қилинаётган туман (шаҳар)лар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

Туман (шаҳар)лар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

1. Беруний тумани
2. Нукус шаҳри

2.

Андижон вилояти

3. Қўрғонтепа тумани
4. Андижон шаҳри

3.

Бухоро вилояти

5. Вобкент тумани
6. Когон шаҳри

4.

Жиззах вилояти

7. Мирзачўл тумани
8. Жиззах шаҳри

5.

Қашқадарё вилояти

9. Ғузор тумани
10. Қарши шаҳри

6.

Навоий вилояти

11. Хатирчи тумани
12. Навоий шаҳри

7.

Наманган вилояти

13. Тўрақўрғон тумани
14. Наманган шаҳри

8.

Самарқанд вилояти

15. Иштихон тумани
16. Каттақўрғон шаҳри

9.

Сурхондарё вилояти

17. Олтинсой тумани
18. Термиз шаҳри

10.

Тошкент вилояти

19. Оққўрғон тумани
20. Чирчиқ шаҳри

11.

Фарғона вилояти

21. Олтиариқ тумани
22. Марғилон шаҳри

12.

Хоразм вилояти

23. Урганч тумани
24. Урганч шаҳри

13.

Тошкент шаҳри

25. Бектемир тумани
26. Олмазор тумани

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон Фармонига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 — 2023 йилларда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларни ташкил этиш жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ҳудудлар

ОШП*

ОП**

ОП***

шу жумладан:

2021 йил

2022 йил

2023 йил

ОШП*

ОП**

ОП***

ОШП*

ОП**

ОП***

ОШП*

ОП**

ОП***

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

28

2

1

8

2

10

1

10

2.

Андижон вилояти

29

10

1

9

4

10

3

1

10

3

3.

Бухоро вилояти

3

2

1

1

1

1

1

4.

Жиззах вилояти

25

3

8

1

8

1

9

1

5.

Қашқадарё вилояти

25

5

8

1

8

2

9

2

6.

Навоий вилояти

24

3

2

8

1

8

1

1

8

1

1

7.

Наманган вилояти

27

7

10

2

8

2

9

3

8.

Самарқанд вилояти

20

10

4

6

4

1

7

3

1

7

3

2

9.

Сирдарё вилояти

19

7

7

5

10.

Сурхондарё вилояти

36

3

2

12

1

11

1

1

13

1

1

11.

Тошкент вилояти

28

6

6

8

2

1

10

2

2

10

2

3

12.

Фарғона вилояти

32

14

2

10

5

1

10

5

1

12

4

13.

Хоразм вилояти

19

4

5

1

7

1

7

2

14.

Тошкент шаҳри

2

1

1

Жами

315

52

33

100

17

7

105

18

13

110

17

13

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Оилавий шифокор пунктлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Қишлоқларда жойлашган оилавий поликлиникалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Шаҳарларда жойлашган оилавий поликлиникалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келгусида оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар (юридик мақомга эга бўлмаган) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган таклифларига мувофиқ маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сон Фармонига

3-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5519-сон Фармонида рус тили матнидаги 1-иловада «Сектор здравоохранения 3» блоки «Сектор здравоохранения и внедрения системы медицинского страхования 5» блоки билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5590-сон Фармонининг 3-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иккинчи хатбошидаги «2019 йил 1 апрелдан» сўзлари «2022 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) учинчи хатбошидаги «2020 йил 1 апрелдан» сўзлари «2022 йил 1 январдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5863-сон Фармони 2-иловаси 11-позицияси «Ижро муддатлари» устунидаги «2020 йил 1 октябрь» сўзлари «2021 йил 1 март» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5953-сон Фармони иловасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 129-позициясида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бажариш муддати» устунидаги «2020 йил 1 ноябрь» сўзлари «2021 йил 1 март» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижро учун масъуллар» устунидаги «Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги» сўзлари «Санэпидхизмат» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 267-позицияси «Бажариш муддати» устунидаги «2020 йил 30 апрель» сўзлари «2021 йил 1 апрель» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5995-сон Фармони 2-иловаси 2-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2020 йил 1 октябрь» сўзлари «2021 йил 15 февраль» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6035-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 4-банди иккинчи хатбошидаги «2020 йил 1 декабрга» сўзлари «2021 йил 1 мартга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «2020 йил 1 октябрдан» сўзлари «2021 йил 1 апрелдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбошидаги «2020 йил 15 октябрга» сўзлари «2021 йил 1 февралга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 16-банднинг биринчи хатбошидаги «2020 йил 1 ноябрга» сўзлари «2021 йил 1 мартга» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-позицияси «Бажариш муддати» устунидаги «2020 йил 1 октябрь» сўзлари «2021 йил 1 май» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-позицияси «Бажариш муддати» устунидаги «2020 йил 1 октябрь» сўзлари «2021 йил 1 май» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги «Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3494-сон қарори 2-иловаси изоҳининг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«*) Республиканскому научному центру экстренной медицинской помощи (для населения Ташкентской области и города Ташкента) выделяются 10 специализированных автотранспортных средств, а также 1 специализированное автотранспортное средство из расчета 500 000 населения для Республики Каракалпакстан и областей.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Исходя из географического расположения территорий, Министерству здравоохранения и Министерству финансов предоставляется право вносить изменения и дополнения в настоящий норматив для оказания экстренной медицинской помощи населению в отдаленных регионах республики».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 ноябрдаги «Репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва кўламини янада кенгайтириш тўғрисида»ги ПҚ-4513-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 17-банднинг биринчи хатбошидаги «2020 йил 1 январга қадар» сўзлари «2021 йил 1 апрелга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-илова 5-позицияси «Бажариш муддатлари» устунидаги «2020 йил 1 февраль» сўзлари «2021 йил 1 апрель» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.11.2020 й., 06/20/6110/1512-сон; 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.12.2022 й., 06/22/258/1064-сон; 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)