Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 6 ноябрда қабул қилинган ва 2020 йил 11 майда Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан рад этилган «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ноширлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қайта кўриб чиқишидан олиб ташлансин.
2. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
3. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 июнь,
295-IV-сон