Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги абтомобиль машинасозлиги концерни ва «ДЭУ Корпорейшн» компанияси томонидан Тошкент «Зенит» заводи негизида «ЎзДЭУ Электроникс» қўшма корхонаси ташкил этилиши тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги давлатлараро шартномага мувофиқ ва аҳолини маиший электроника буюмлари билан тўлароқ таъминлаш мақсадида ҳамда «ДЭУ элєктроникс» компанияси билан қўшма корхона ташкил этиш нияти ҳақида»ги баёнотни эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги ва автомобиль машинасозлиги концерни уч ой муддат ичида «ЎзДЭУ электроникс» қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатларини тайёрлашни ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтишини тугалласин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси қўшма корхонада телевизор, радио ҳамда мураккаб маиший аппаратлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритсин.
3. «ЎзДЭУ электроникс» қўшма корхонаси тайёргарлик кўриш ва ишлаб чиқаришни ўзлаштириш даврида ва маҳсулот ишлаб чиқариш бошлангандан кейин 5 йил давомида, маҳсулот экспорт қилиш бўйича эса — 5 йилга Ўзбекистон ҳудудида амал қилувчи барча солиқлардан озод қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки «ЎзДЭУ электроникс» қўшма корхонасига устав фондига қўшиш учун 15 миллион АҚШ доллари ва оборот маблағлар ташкил этиш учун 20 миллион АҚШ доллари ажратиш масаласини ҳал қилсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 июлдаги 133-сон қарори билан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 28-29-сон, 270-модда)
6. «ДЭУ» фирмасининг «ЎзДЭУ электроникс» қўшма корхонаси масалалари бўйича ишлаш учун келувчи мутахассисларига Ўзбекистон ҳудудида яшашлари ва юришлари учун сўмларда ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош Вазирнинг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил10 ноябрь,
514-сон