Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 25.05.1995 йилдаги 184-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУХОРО ВИЛОЯТИДА «ОЛОТ» БОЖХОНА КОМПЛЕКСИ ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқишини тартибга солиш, Бухоро вилоятида Туркманистон билан чегарада божхона назоратини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси 1995-1996 йилларда Бухоро вилоятида Туркманистон билан чегарада «Олот» божхона комплекси қурилишини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бухоро вилояти ҳокимлиги «Олот» божхона комплекси қурилиши, ижтимоий-маиший мақсаддаги объектлар учун 4 гектар ер майдони ажратсин ҳамда бир ҳафта муддатда Бош божхона бошқармасига архитектура — режалаштириш топшириғини, участканинг ва муҳандислик тармоқлари трассаларининг топография суратини берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзшаҳарсозлик» илмий-тадқиқот лойиҳалаш институти Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси буюртмаси бўйича «Олот» божхона комплекси қурилишининг зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ўзлари учун 1995 йилга ажратилган капитал маблағларнинг умумий ҳажми ва ўз маблағлари ҳисобидан зарур муҳандислик коммуникацияларининг «Олот» божхона комплексига тортиб келтирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси қурилиш участкаси бош режасига мувофиқ ва ўз маблағлари ҳисобидан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси қурсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзавтойўл» давлат концерни ўз маблағлари ҳисобидан зарур бориш йўллари, шу жумладан, ёнилғи қуйиш шохобчаларига бориш йўллари, кўздан кечириш майдонлари, автомашиналар қўйиладиган жойлар қурилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси Бухоро вилоятидаги «Олот» божхонаси объектлар» қурилишини ўз маблағлари ҳисобига 1995-1996 йилларда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсувқурилиш» давлат концерни, «Ўзколхозқурилиш» бирлашмаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси буюртмаси бўйича кўрсатиб ўтилган божхона комплекси бинолари ва иншоотлари қурилишини амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бош божхона бошқармасининг «Олот» пости учун қўшимча 30 нафар ходимлар харажатлари учун маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бош божхона бошқармасига «Олот» божхона комплекси объектларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини бир вақтда амалга оширишга, маблағ билан таъминловчи банкларга эса лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тасдиқлангунга қадар амалда бажарилган ишлар ҳажми бўйича ҳақ тўлашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 25 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
184-сон