05.11.1992 йилдаги 509-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 05.11.1992 йилдаги 509-сон
Кучга кириш санаси
05.11.1992
Ҳужжат 05.11.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА АВТОМОБИЛЬ МАШИНАСОЗЛИГИ КОНЦЕРНИ ВА «ДЭУ КОРПОРЕЙШН» КОРПОРАЦИЯСИ ТОМОНИДАН АВТОМОБИЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ «ЎЗДЭУАВТО» ҚЎШМА КОРХОНАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ ТЎFРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги давлатлараро битимга мувофиқ ҳамда Ўзбекистонда автомобилсозликни барпо этиш ва ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон давлат қишлоқ хўжалиги ва автомобиль машинасозлиги концерни билан «ДЭУ корпорейшн» корпорацияси ўртасида тузилган битимни эътиборга олиб, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва автомобиль машинасозлиги концерни 3 ой муддат ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонасини барпо этиш бўйича таъсис ҳужжатларини тайёрлашни ва белгиланган тартибда уни давлат рўйхатидан ўтказишни ниҳоясига етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада автомобилсозликни ривожлантириш тамойили бўйича таклифларни тайёрласин ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзшартномасавдо», Истиқболни белгилаш ва статистика Давлат қўмитаси «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонаси объектларини қуриш, қайта қуриш масалаларига, унга зарур қурилиш материаллари, шу жумладан, лимитланган бошқа материаллар ажратишга биринчи навбатда бажариладиган вазифалар сифатида қарасинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қўшма корхонанинг бош лойиҳаловчиси этиб «Ўзоғирсаноат» ижара корхонаси, бош пудратчиси қилиб Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонаси таъсисчиларининг томонлардан ҳар бирининг 100 млн АҚШ доллари миқдоридаги бадалларидан иборат бўлган 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги Устав фондини ташкил этиш тўғрисидаги битими маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Устав фондини ташкил этиш учун келишилган муддатларда 100 млн АҚШ доллари миқдорида инвалюта маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қурилишни, қайта қуришни ва техника билан қайта жиҳозлашни амалга ошириш, шунингдек, материаллар, асбоб-ускуналар сотиб олиш, мутахассисларни ўқитиш ва бошқа вазифалар учун имтиёзли шартларда, шу жумладан, кўпи билан 8 фоизли, жами 2 миллиард сўмгача миқдорда кредит ажратишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонаси қурилиш, тайёргарлик ва ишлаб чиқаришни ўзлаштириш даврида ҳамда маҳсулот ишлаб чиқарила бошлангандан эътиборан 5 йил мобайнида Ўзбекистон ҳудудида амалда бўлган солиқларнинг барча турларидан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий бошқарув ва техник ходимларни меҳнатига Америка доллари билан ҳақ тўлаган ҳолда улардан даромад солиғини олмасдан, бу тўловларни чет элга ўтказиш солиғи ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган бошқа солиқларни ундирмасдан ишга таклиф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициялар ва заёмларни жойлаштириш учун банкларда валюта ҳисобларини очиш, АҚШ долларида ҳисоб-китоб аъмолларини амалга ошириш, шунингдек, экспорт фаолияти натижасида олинган инвалютадаги даромаддан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий фондлар, дастгоҳлар, асбоб-ускуналар, двигателлар, трансмиссиялар, деталлар, махсус ва ёрдамчи асбобларни автомобиллар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган миқдорда чет мамлакатлардан бож ва солиқлар тўламасдан келтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ва техника хизмати кўрсатиш ҳамда техникавий ёрдам бериш тўғрисидаги битимларга мувофиқ амалга ошириладиган ҳар қандай тўловларни, шу жумладан «ДЭУ корпорейшн» корпорацияси акцияларини сотишдан тушган даромадларни солиқлар тўламасдан АҚШ долларига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий валютани, шу жумладан, сўмни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қабул қилинган расмий курс бўйича АҚШ долларига алмаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонаси маҳсулотларини сотишдан тушган даромадларга Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кўмагида пахта толаси, минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, рангли металларни сотиб олиш ва уларни белгиланган тартибда экспорт қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилаб қўйилсинки, ушбу қарорнинг 6 ва 7-бандларида кўзда тутилган солиқ бўйича ва бошқа имтиёзлар «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонаси учун деталлар, узеллар, бутловчи буюмлар ишлаб чиқарадиган ва етказиб берадиган республика корхоналарига ҳамда ўзбек юридик шахслари билан Ўзбекистон Республикасида қўшма корхоналар ташкил этадиган бошқа инвесторларга ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси қўшма корхонада кам литражли автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича ишларни Ўзбекистон Республикаси инвестиция дастурига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат солиқ бош бошқармаси қўшма корхонанинг ишга туширилиш пайтидан бошлаб республикага бошқа мамлакатлардан, шу жумладан МДҲ мамлакатларидан, агар бошқа битимлар билан ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, шундай автомобиллар олиб келинишига солиқ ундиришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар киритсинлар, шунингдек компания ишлаб чиқарадиган автомобилларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз савдо тармоғи орқали эркин алмаштириладиган валютага сотишга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси Россия Федерацияси Темир йўл вазирлиги билан юкларни етказиб бериш тартибини ва уларнинг ҳажмини келишиб олсин ҳамда уларни «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонасининг талабномасига биноан амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонасининг вакиллик офиси учун бино ажратсин ёки уни қуриш учун ер майдони белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонаси билан биргаликда, мавжуд майдонлардан фойдаланган ҳолда, махсус автосалон ташкил этиш масаласини ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси Асака прицеплар заводи ҳудудида омборхона ташкил этиш ва жойлаштириш масаласини ҳал қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Андижон вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги меъёрларга мувофиқ равишда жанубий кореялик мутахассисларнинг оилаларига узоқ муддат истиқомат қилишлари учун шароитлар яратиб берсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонасида муқобил хизматни ўташлари бўйича шартномалар тузишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонасининг талабларига биноан қуйидагиларни таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юртини тугатишгандан кейин «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонасини унинг талабномаси бўйича бутлаш учун махсус мўлжалланган 2—З-курсларнинг иқтидорли талабаларидан 1993 йилдан бошлаб ўқув гуруҳларини тузишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йилдан бошлаб «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонаси мутахассисларини инглиз ва корейс тилига тезкорлик билан ўргатиш курслари ташкил этишни, шунингдек, инглиз тилини пухта эгаллаган битирувчи — таржимонларни «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонасига ишга юборишни амалга оширишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «ЎзДЭУАВТО» қўшма корхонасининг талабномасига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «ДЭУ корпорейшн» корпорацияси корхоналарида ўқитиш ва тажриба орттириш учун юбориладиган мутахассисларни ташиш мақсадида «Тошкент—Сеул—Тошкент» қатнов йўли бўйича келишилган қатновларни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоқа вазирлиги «Тошкент—Сеул», «Асака—Сеул», «Тошкент—Асака» алоқа йўллари бўйича, келишилган ҳолда, тўғридан тўғри телефон ва телекс алоқаларини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «ДЭУ корпорейшн» корпорациясининг қўшма корхона ишлари бўйича келаётган мутахассисларига Ўзбекистон ҳудудида яшаш ва транспортда юриш учун сўмлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 5 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
509-сон