LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини замонавий техника асосида ривожлантириш ва модернизациялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоғини ривожлантириш ва модернизациялаш соҳасида ҳамкорлик қилиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва «Сименс» акционерлик жамиятининг 1994 йил 15 июлдаги Дастурига мувофиқ Алоқа вазирлиги томонидан Трансосиё — Европа кабел линиясининг миллий сегментини қуриш учун 25 млн. Германия маркаси миқдоридаги суммада асбоб-ускуналар ҳамда толали-оптик кабел, шунингдек, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари учун 49,9 млн. Германия маркаси миқдоридаги суммада рақамли коммутация станциялари етказиб бериш тўғрисида контрактлар расмийлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
1995 йил май ойида кўрсатиб ўтилган контрактлар қийматидан 15 фоиз миқдоридаги аванс тўловларини Республика валюта фонди маблағларидан тўлашни назарда тутсин;
Германия KFW ривожлантириш банкига ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Германиядан олинадиган ва Алоқа вазирлиги бўлинмаларига маблағ сифатида бериладиган кредитлар бўйича кафолатларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги ажратилган валюта маблағларини ўз вақтида сўм билан қоплашни, шунингдек, Германия KFW ривожлантириш банки кредитларини ўз маблағлари ҳисобидан белгиланган муддатларда тўлашни таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бериладиган Ҳукумат кафолатлари бўйича юридик хулосаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатиб ўтилган контрактларни маблағ билан таъминлаш учун Германия KFW ривожлантириш банки билан якка тартибдаги кредит битимларини белгиланган тартибда расмийлаштирсин.