Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«III ва IV даражали «Соғлом авлод учун» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-640-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 23 мартда киритилган «III ва IV даражали «Соғлом авлод учун» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги ҚЛ-640-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 23 март,
177-IV-сон