Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧЕТДАН КЕЛТИРИЛАДИГАН АЛКОГОЛь МАҲСУЛОТЛАРИГА АКЦИЗ СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 майдаги 217-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ва айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотгат.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1995 йил 10 майдан бошлаб четдан келтириладиган алкоголь маҳсулотларининг барча турларига акциз солиғи ставкаси контракт қийматининг 75 фоизи миқдорида белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси янгидан тасдиқланган ставкаларни ҳисобга олган ҳолда четдан келтириладиган алкоголь маҳсулотларига акциз солиғи белгиланган тартибда тўлиқ ҳисобланиши ва тўлиқ тўланиши устидан назоратни кучайтирсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 мартдаги 97-сон қарори 1-бандининг четдан келтириладиган алкоголь маҳсулотларининг барча турларига акциз солиғи ставкалари миқдорига тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 5 май,
161-сон