Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси мажлисининг қуйидаги кун тартиби тасдиқлансин:
1. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-603-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
2. «Геодезия ва картография тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-606-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
3. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-614-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
4. «Инновацион фаолият тўғрисида»ги ҚЛ-615-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
5. «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш хақида»ги ҚЛ-619-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
6. «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-620-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси тўғрисида (биринчи ўқиш).
7. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-621-сонли Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси ҳақида (биринчи ўқиш).
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссиясини тузиш тўғрисида.
9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Ариповнинг «Шошилинч тиббий ёрдам ва реанимация бўлимлари учун белгиланган койкалар сонини қайта кўриб чиқиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби ҳақида.
10. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Шадмановнинг «Тиббий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш ва уларнинг кўламини кенгайтириш мақсадида даволаш-профилактика муассасаларини жиҳозлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига жавоби ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 12 февраль,
82-IV-сон