Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
ҚЛ-528, ҚЛ-616, ҚЛ-621 ва ҚЛ-629-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-528-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-616-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-621-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-629-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 февраль,
125-IV-сон