13.04.1995 йилдаги 127-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.04.1995 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

СОFЛОМ АВЛОД УЧУН ЖУРНАЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маънавий ва жисмоний баркамол авлодларни тарбиялаш ҳамда бу умумдавлат аҳамиятига молик вазифани амалга оширишда аҳолининг кенг иштирокини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Cоғлом авлод учун халқаро хайрия жамғармаси муассислигида ва Германиянинг Гермед фирмаси ҳаммуассислигида Халқ таълими вазирлиги нашри бўлган Мактабгача тарбия журнали негизида 1995 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзбек тилида ойлик илмий-тарбиявий, оммабоп, безакли Соғлом авлод учун журналини таъсис этиш ва унга ноширлик ҳуқуқини бериш ҳақидаги уларнинг таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Соғлом авлод учун журналини белгиланган тартибда рўйхатга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Соғлом авлод учун журналининг асосий вазифалари қилиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий ва умуминсоний қадриятларни, ўтмиш меросимизнинг энг яхши анъаналарини ҳамда шаклланиб келаётган янги удумларни аҳолининг барча табақаларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқимиз генофондини соғломлаштириш, маънавий ва жисман баркамол инсонни тарбиялаш оила, давлат ва жамиятнинг муштарак мақсади эканлигини кенг тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим-тарбия, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлом авлод учун халқаро хайрия жамғармаси бир ой муддат ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаммуассис билан биргаликда журнал таҳририяти ишини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал қилсинлар ва ўзларининг моддий-молиявий улушлари миқдорларини аниқласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
журнал раҳбарияти ва таҳрир ҳайъатини тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Соғлом авлод учун журналини нашр этиш харажатлари муассислар ва ҳаммуассис ажратган, шунингдек, обуначилардан ва сотувдан, ноширлик фаолиятидан тушган маблағлар ҳисобига қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Соғлом авлод учун жамғармаси ходимларига берилган имтиёзлар Соғлом авлод учун журналининг масъул ходимларига ҳам татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий масалалар ва маданият бўлимига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 13 апрель,

127-сон