Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 6 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3042-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/23-сон қарори (рўйхат рақами 3042, 2018 йил 25 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 30-сон, 630-модда) билан тасдиқланган Кредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2021 йил 1 январдан кучга киради.
Марказий банки раиси М.Б. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 28 октябрь,
24/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 28 октябрдаги 24/7-сон қарорига
ИЛОВАКредит бюроларини рўйхатга олиш ва уларнинг фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Қуйидаги шахслар кредит бюросининг ижро органи раҳбари лавозимига мувофиқ эмас деб топилади ҳамда ушбу лавозимни эгаллаши мумкин эмас:
олий иқтисодий маълумотга эга бўлмаган шахслар;
камида беш йиллик иш тажрибасига, шу жумладан кредит амалиёти билан боғлиқ йўналишда камида уч йиллик иш тажрибасига эга бўлмаган шахслар;
ижро органи аъзоси, кузатув кенгаши аъзоси ёки ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган иштирокчи (акциядор) сифатида ёхуд бошқа усулда ўзи томонидан назорат қилинган юридик шахсни ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида банкротлик ва мажбурий ликвидация ҳолатига олиб келган шахслар;
иқтисодиёт соҳасидаги ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар.».
2. 19-бандда:
тўққизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбоши тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. 30-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Кредит бюроси Кредит бюроларининг давлат реестрида рўйхатга олинган вақтдан бошлаб юридик шахс мақомини олади. Кредит бюросини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда унга лицензия берилади.».
4. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Қонунининг 20, 22, 23 ва 24-моддаларида назарда тутилган ҳолатларда ва тартибда амалга оширилади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.11.2020 й., 10/20/3042-2/1477-сон)