Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 04 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2867-1]
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 8 февралдаги 01-02/8-3-сон «Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор (рўйхат рақами 2867, 2017 йил 14 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 11-сон, 175-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 2 октябрь,
01-02/8-50-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2020 й., 10/20/2867-1/1471-сон)