Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2002 04.04.1995 йилдаги 120-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2002
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШҚИ САВДОНИ МАРКАЗЛАШТИРИШДАН ВА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 23 октябрдаги 368-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий фаолиятнинг марказлаштирилишига барҳам бериш ва унинг асосан нодавлат тузилмалари томонидан тижорат асосларида амалга оширилишига ўтиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини (қайта ташкил этиш тўғрисида» 1994 йил 17 ноябрдаги 558-сон қарорининг 2-бандига қисман ўзгартириш киритилиб, «Ўзозиқовқатимпекс» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасини, «Интералоқа» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасини, «Ўздонимпекс» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасини, «Ўзагроимпекс» республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасини тугатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда тугатиш комиссиясини тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида бир ҳафта муддатда ишчи комиссиясини тузсин ва озиқ-овқат товарлари импорти бўйича 1995 йил учун тузилган контрактлар ва битимларнинг, шунингдек, уларга алоқадор ҳужжатларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қанд-шакар, чой, ўсимлик мойи бўйича – «Ўзбексавдо» уюшмасининг «Баққоллик» республика акционерлик бирлашмасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гўшт-сут маҳсулотлари бўйича – «Ўзбексавдо» уюшмасининг «Гўштсутсавдо» республика савдо-ишлаб чиқариш бирлашмасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқатбоп ва ембоп дон бўйича – «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси тизимига белгиланган тартибда берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорацияси 10 кун муддатда корпорация таркибида «Ўздон» ташқи савдо фирмасини ташкил этсин, унинг зиммасига дон маҳсулотларининг марказлаштирилган импортини таъминлаш вазифасини юкласин, «Ўздон» фирмаси Уставини тасдиқласин, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги эса фирмага ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини тезлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида товарлар ва хизматларни марказлаштирилган тартибда экспорт ва импорт қилиш бўйича давлат ташқи савдо бирлашмаси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ташкил этилаётган бирлашма Уставини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзбексавдо» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси бир ой муддатда халқаро нормаларга мувофиқ, илгари қабул қилинган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини назарда тутган ҳолда, кредитор банклар ва хорижий фирмалар билан қарз битимлари ва контрактларини қайта расмийлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси энг зарур маҳсулотлар импорти ва марказлаштирилган экспорт бўйича маҳсулот етказиб беришларнинг бажарилишига доир мунтазам ҳисоботни жорий этсинлар ва ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарлари импортини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш устидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси эса марказлаштирилган экспортдан валюта маблағларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши устидан назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ишдан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 4 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120-сон