Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1993 ЙИЛ 23 ДЕКАБРДАГИ 608-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 мартдаги 125-сонли «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг суғурта ҳимоясини такомиллаштириш ва ишнинг пировард натижаларидан уларнинг манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари мол-мулкининг давлат мажбурий суғуртаси тўғрисида» 1993 йил 23 декабрдаги 608-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
қарорнинг номидаги, кириш қисмидаги, 1, 4, 6-бандларидаги, шунингдек, 1-илованинг сарлавҳасидаги «жамоа, давлат хўжаликлари ва бошқа давлат» сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг иккинчи хатбоши «қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили» сўзларидан кейин «(боғлар ва узумзорлар ҳосилидан ташқари)» сўзлари билан тўлдирилсин;
3-банднинг биринчи хатбошидаги «бир марта» сўзлари «икки марта» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда тегишли норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришларни киритсин.
3. Мазкур қарор 1995 йилнинг 1 апрелидан бошлаб амалга киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 4 апрель,
116-сон