Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ «БИРЖАЛАР ВА БИРЖА ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1. Янги таҳрирдаги «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.
2. Янги таҳрирдаги «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 20-моддасининг иккинчи қисми қоидалари 2002 йилнинг 1 январидан эътиборан амалга киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 29 август,
261-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 172-модда)