Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 470-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 февраль,
64-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 5 июндаги 245-сон қарорига 2-иловадан «Ўзтранссаноат» республика уюшмаси» блоки чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 74-модда) 1-иловадан «Ўзйўллойиҳа» институти минтақалардаги филиаллари билан» блоки чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви республика органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-иловада:
17-позицияда:
3-устунда «2581» ва «2417» рақамлари тегишли равишда «2746» ва «2582» рақамлари билан алмаштирилсин;
6-устунда «2067» ва «1947» рақамлари тегишли равишда «2232» ва «2112» рақамлари билан алмаштирилсин;
76-позицияда:
3-устунда «6768» ва «6549» рақамлари тегишли равишда «6751» ва «6532» рақамлари билан алмаштирилсин;
6-устунда «4996» ва «4772» рақамлари тегишли равишда «4982» ва «4758» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 3 августдаги 366-сон қарорида:
1-иловада «Тоштемирйўллойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти» блоки «Кўприкқурилиш» трести» блоки билан алмаштирилсин;
2-иловада «Капитал қурилиш дирекцияси, Бинолар ва иншоотларга хизмат кўрсатиш дирекцияси, «Тоштемирйўллойиҳа» ОАЖ» блокида «Тоштемирйўллойиҳа» ОАЖ» сўзлари «Кўприкқурилиш» трести» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 24 октябрдаги ПҚ-715-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 44-сон, 442-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 7-сон, 57-модда; 2007 й., 44-сон, 442-модда; 2016 й. 44-сон 513-модда; 2017 й., 28-сон, 649-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)