Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 470-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 15 февраль,
64-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспорти соҳасида бошқарувнинг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 5 июндаги 245-сон қарорига 2-иловадан «Ўзтранссаноат» республика уюшмаси» блоки чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 74-модда) 1-иловадан «Ўзйўллойиҳа» институти минтақалардаги филиаллари билан» блоки чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви республика органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-иловада:
17-позицияда:
3-устунда «2581» ва «2417» рақамлари тегишли равишда «2746» ва «2582» рақамлари билан алмаштирилсин;
6-устунда «2067» ва «1947» рақамлари тегишли равишда «2232» ва «2112» рақамлари билан алмаштирилсин;
76-позицияда:
3-устунда «6768» ва «6549» рақамлари тегишли равишда «6751» ва «6532» рақамлари билан алмаштирилсин;
6-устунда «4996» ва «4772» рақамлари тегишли равишда «4982» ва «4758» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 3 августдаги 366-сон қарорида:
1-иловада «Тоштемирйўллойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти» блоки «Кўприкқурилиш» трести» блоки билан алмаштирилсин;
2-иловада «Капитал қурилиш дирекцияси, Бинолар ва иншоотларга хизмат кўрсатиш дирекцияси, «Тоштемирйўллойиҳа» ОАЖ» блокида «Тоштемирйўллойиҳа» ОАЖ» сўзлари «Кўприкқурилиш» трести» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Транспорт ва транспорт коммуникациялари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 470-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 96-модда):
«Лойиҳалаш ташкилотлари» блокида «Ўзйўллойиҳа» институти» сўзлари «Йўл-Лойиҳа-Бюроси» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 7-сон, 57-модда; 2007 й., 44-сон, 442-модда; 2016 й. 44-сон 513-модда; 2017 й., 28-сон, 649-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)