Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2019 14.02.2005 йилдаги 62-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.03.2019
Ҳужжат 14.02.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 24 апрелдаги ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида» 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сон фармойишини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари — комплекслар раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган раҳбарлар уларга берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши ва республика Ҳукуматига киритилаётган таклифлар ҳамда Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг сифати, уларнинг иқтисодий ва молиявий асосланиши, марказий иқтисодий органларда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, шунингдек тегишли вазирликлар ва идораларда келишилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан киритилаётган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тизимли асосда танқидий ва ҳар томонлама экспертизадан ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари (Р.С. Азимов), Бош вазир ўринбосарлари вазирликлар, идоралар ва ҳудудий бошқарув органларининг иши пухта мувофиқлаштирилишини ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминласинлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилиши ҳолатларига принципиал баҳо берсинлар, масъулиятсизлик, ишни яхши билмаслик ва интизомсизлик учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги чоралари тўғрисида таклифлар киритсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби тўғрисида» 1999 йил 2 февралдаги 47-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 7-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2002 йил 1 июндаги 193-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 29-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 14 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида» 2005 йил 4 февралдаги Ф–2118-сон фармойишига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ваколатларини амалга ошириш юзасидан унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳанинг самарали фаолиятига раҳбарликни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилишга, Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишга, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири фармойишларини бекор қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамаси ваколатларининг амалга оширилиши Бош вазир, унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати, Вазирлар Маҳкамасининг доимий, муваққат комиссиялар ва бошқа ишчи органлари фаолияти, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппарати иши билан таъминланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасида унинг ваколатларига тегишли масалалар Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати мажлисларида, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари (вазифалар тақсимотига мувофиқ) томонидан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган доимий, муваққат комиссиялар ва бошқа ишчи органлар мажлисларида манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига биноан халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, Вазирлар Маҳкамасининг мажлисида кўриб чиқишни талаб қилмайдиган давлат ва хўжалик бошқаруви масалалари бўйича қарорлар қабул қилади, Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот бериб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари, тегишли қарорлар лойиҳалари, таҳлилий, ахборот ва бошқа материаллар тайёрланишини ва ташкил этилишини таъминлайди, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб ва текшириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари иш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир котибияти, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг ахборот-таҳлил департаментлари ва функционал бўлимлари иши Аппарат Раҳбари томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Вазирлар Маҳкамаси ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамаси ўз ишини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ишлаб чиқилган ҳамда унинг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисларидаги, бошқа муҳим тадбирлардаги нутқларида, шунингдек кўрсатмалар ва топшириқлар сифатида ифодаланган сиёсатни амалга оширишга йўналтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларидан келиб чиқувчи вазифалар асосида шакллантирилган чораклик режаларга мувофиқ олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги чорак учун иш режаси:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини ўтказиш режасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларини ўтказиш режасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқларда, иқтисодиёт соҳаларида ва минтақаларда иқтисодий ислоҳотларнинг бориши масалаларини Бош вазир ўринбосарлари ҳузурида кўриб чиқиш режасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг доимий, муваққат комиссиялари ва бошқа ишчи органлари мажлисларининг календарь режасини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқларда, иқтисодиёт соҳаларида ва ижтимоий соҳада, шунингдек республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши аҳволини танқидий ва тизимли таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ислоҳотлар жараёнларига тўсқинлик қилаётган камчиликлар ва муаммолар сабабларини тизимли таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муаммоли масалалар ва истиқболдаги вазифаларни ҳал этиш бўйича пухта ишлаб чиқилган ва асосланган таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари бажарилиши юзасидан мониторинг олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамаси иш режаларини тайёрлаш, шунингдек уларнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ахборот-таҳлил департаментлари ва функционал бўлимларнинг, шунингдек улар раҳбарлари ва мутахассисларининг ҳар чораклик иш режалари белгиланган тартибда тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Вазирлар Маҳкамасига масалаларни киритиш, шунингдек уларни Вазирлар Маҳкамасида тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонун билан унинг ваколатига киритилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган масалалар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳим давлат, иқтисодий ва ижтимоий-маданий масалаларни ҳал этиш учун Вазирлар Маҳкамасининг комплекс ёки мақсадли дастурлари ва тадбирлари ишлаб чиқилади, улар кўриб чиқиш учун Бош вазир ўринбосарлари томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони томонидан юборилган бошқа ҳужжатлар кўриб чиқилади ва бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун масалалар Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, истисно ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Регламентнинг 16-бандида назарда тутилмаган масалалар бўйича ёки ушбу Регламентнинг 18-бандида кўрсатилмаган органлар ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан киритилган мурожаатномалар Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг тегишли таркибий бўлинмаси томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш ва уларнинг ваколатларига мувофиқ қарорлар қабул қилиш учун юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун масалалар белгиланган тартибда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари (кейинги ўринларда ҳужжатлар лойиҳалари деб аталади) шаклида киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, киритиш, келишиш ва кўриб чиқишга тайёрлаш ушбу боб ҳамда мазкур Регламентнинг IV ва V боблари талабларига, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Лойиҳалар аниқ ифодаланиши, қонун ҳужжатларига мувофиқ келиши, кўриб чиқилаётган масаланинг пухта таҳлилини ва холис баҳосини ўзига олган бўлиши, ижрочилар олдига аниқ мақсад ва вазифалар қўйиши, уларни бажаришнинг аниқ муддатларини белгилаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайёрланаётган лойиҳа бошқа ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблашни талаб этса, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклифлар тайёрланаётган ҳужжат лойиҳасига киритилади ёки у билан айни бир вақтда алоҳида ҳужжат лойиҳаси кўринишида киритилади. Бу ҳолда унга ҳужжат матнининг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирининг тегишли қиёсий жадваллари тушунтиришлар билан илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Айнан шу масалалар бўйича илгари қабул қилинган қарорлар бажарилмаган ҳолларда Вазирлар Маҳкамасига ана шу масалалар бўйича қарорлар ва фармойишлар лойиҳалари киритилишига йўл қўйилмайди, янги вазиятлар пайдо бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига жавоб бериши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасида назарда тутилган материаллар илова қилинган ҳолда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ҳужжатлар лойиҳасининг тегишли органлар ва ташкилотларда келишиб олиниши учун жавобгарлик ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритаётган давлат ёки хўжалик бошқаруви органи биринчи раҳбарига ёки ушбу Регламентнинг 18-бандида кўрсатилган шахслар жумласига кирувчи бошқа раҳбарга юкланади. Келишиб олиш учун юборилган ҳужжатлар лойиҳаларига (уларнинг нусхаларига) тегишли органлар ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан: қонун лойиҳалари бўйича — 7 календарь кун мобайнида, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари бўйича — 3 календарь кун, Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари лойиҳалари бўйича кўпи билан 2 календарь кун мобайнида розилик имзоси қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ҳужжат лойиҳаси бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда ҳужжат лойиҳаси келишмовчиликлар билан бирга фақат мулоҳазалари бўлган тегишли биринчи раҳбарлар (истисно ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) имзолаган асосланган ёзма мулоҳазалар билан бирга Вазирлар Маҳкамасига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳал қилинмаган келишмовчиликлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиладиган мулоҳазалар тегишли раҳбарларнинг ўринбосарлари томонидан имзоланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари улар мазкур Регламентнинг 26-27-бандларига мувофиқ келишилгандан кейин Вазирлар Маҳкамасига киритилгунга қадар уларни қабул қилиш зарурлиги асослари (шу жумладан қонун лойиҳаси концепцияси, тегишли қиёсий жадваллар) ва келишмовчиликлар (улар мавжуд бўлган тақдирда) бўйича ёзма мулоҳазалар илова қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига хулоса бериш учун юборилади, Адлия вазирлиги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига унинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, тегишли муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишда ички қарама-қаршиликлар ва нуқсонлар йўқлиги, шунингдек юридик техника қоидаларига риоя қилинганлиги юзасидан баҳо беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Бош вазир, унинг ўринбосарлари топшириқлари билан киритиш муддатлари белгиланмаган бўлса, мазкур бандга мувофиқ хулоса тайёрлаш муддати катта ҳажмли ва мураккаб ҳужжатлар лойиҳалари учун 10 кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги ва сифати, келтирилган маълумотлар ва бошқа материалларнинг тўғрилиги, шунингдек уларнинг манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан тегишли равишда келишиб олиниши учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мазкур Регламент талабларига риоя қилинмасдан Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳалари қуйидаги тартибда қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларини, Вазирлар Маҳкамаси, Бош вазир, унинг ўринбосарлари топшириқларини бажариш юзасидан киритилган ҳужжатлар лойиҳалари тушган санасидан бошлаб 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, қайтариш сабаблари кўрсатилган ҳолда, фақат тегишли равишда Бош вазир ва унинг ўринбосарлари қарорига кўра қайтарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Регламент талабларига риоя қилинмасдан Вазирлар Маҳкамасига киритилган бошқа ҳужжатлар лойиҳалари 2 кундан ортиқ бўлмаган муддатда, қайтариш сабаблари кўрсатилган ҳолда, Бош вазирнинг тегишли ўринбосари билан келишган ҳолда ахборот-таҳлил департаментлари ёки бўлимлар томонидан қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар лойиҳалари тушган санадан бошлаб 2 кунлик муддат тамом бўлгандан кейин фақат Бош вазир ва унинг ўринбосарлари қарорига кўра қайтарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳуқуқ берилмаган шахслар имзолаган ҳолда тушган лойиҳалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти ёки бўлими мудири томонидан жўнатувчига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Мазкур Регламентда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишга тайёрлаш Вазирлар Маҳкамаси Аппарати томонидан 10 кун муддатда амалга оширилади. Ушбу муддатни узайтиришга фақат Бош вазир, унинг ўринбосарлари, Аппарат Раҳбари рухсатига кўра йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳа самарали фаолият кўрсатишининг муҳим ва устувор масалалари бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш, киритиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиб олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳа самарали фаолият кўрсатишининг муҳим ва устувор масалалари бўйича Ҳукумат қарорлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва имзолаш тартиби тўғрисида» 2005 йил 4 февралдаги Ф-2118-сон фармойишида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан мажбурий равишда келишиб олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида улар бўйича топшириқлар берилган Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари ҳам киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва имзолаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан унинг ваколатига киритилган масалалар бўйича қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари топшириқларига мувофиқ ёхуд ташаббус кўрсатиш тартибида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш манфаатдор идоралар ва тузилмалар билан биргаликда амалга оширилади. Ишлаб чиқилган лойиҳалар белгиланган тартибда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамда мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётнинг алоҳида соҳаларини ва тармоқларини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, республика бюджетидан маблағлар ажратиш билан боғлиқ қарорлар ва фармойишлар лойиҳалари мажбурий тартибда тегишли равишда — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ масалалар бўйича эса — Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан келишилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг келишилган лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқиш тўғрисидаги топшириқнома билан бирга (у мавжуд бўлганда), Умумий бўлимда тегишли равишда рўйхатдан ўтказган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси Аппаратига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ҳукумат қарори лойиҳасига мажбурий тартибда мазкур лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини асослашдан иборат бўлган тушунтириш хати, шунингдек зарур ҳисоб-китоблар ва кўриб чиқиш материаллари, тақдим этилаётган лойиҳаларни амалга ошириш оқибатлари баҳоси илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тушунтириш хати бош ишлаб чиқувчи вазирлик, идоранинг биринчи раҳбари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Умумий бўлимда рўйхатдан ўтказилиб киритилган Ҳукумат қарорлари лойиҳалари ишлаш учун Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг тегишли Ахборот-таҳлил департаментига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ахборот-таҳлил департаменти лойиҳани экспертизадан ўтказади, зарурат бўлганда, ҳужжатни киритган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда лойиҳа устида қўшимча ишлайди ҳамда билдирилган мулоҳазаларни бартараф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Салбий хулосага келганда Ахборот-таҳлил департаменти мазкур лойиҳани қабул қилишнинг мақсадга мувофиқ эмаслигини асословчи хулосани тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Кўриб чиқиш натижалари тўғрисида Ахборот-таҳлил департаменти мудири Бош вазирнинг мутасадди ўринбосарига ахборот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг мутасадди ўринбосари Ахборот-таҳлил департаментининг салбий хулосасига розилик билдирган тақдирда Ҳукумат қарори лойиҳаси унга хулосани ва Бош вазирнинг мутасадди ўринбосари тегишли топшириғи илова қилинган ҳолда белгиланган тартибда қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса ижобий бўлганда ва Бош вазирнинг мутасадди ўринбосари маъқуллаган тақдирда Ахборот-таҳлил департаменти Бош вазир ўринбосарлари томонидан лойиҳага розилик имзоси қўйилишини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ахборот-таҳлил департаменти Бош вазир ўринбосарлари билан келишилган Ҳукумат қарори лойиҳасини Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаментига экспертизадан ўтказиш учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Йиғма ахборот-таҳлил департаменти Ҳукумат қарори лойиҳасини республиканинг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик ва ундаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан мувофиқлаштириш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт хулосаси салбий бўлган тақдирда Йиғма ахборот-таҳлил департаменти лойиҳани пухта ишлаш учун тегишли Ахборот-таҳлил департаментига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса ижобий бўлган тақдирда Йиғма ахборот-таҳлил департаменти лойиҳани кўриб чиқиш учун Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари розилик берган тақдирда Йиғма ахборот-таҳлил департаменти розилик имзоси қўйилган лойиҳани тегишли Ахборот-таҳлил департаментига уни Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига киритиши учун қайтаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Бош вазир ўринбосарлари ўртасида мулоҳазалар мавжуд бўлган тақдирда Бош вазирнинг мутасадди ўринбосари лойиҳани кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари томонидан мулоҳазалар билдирилган тақдирда лойиҳа пухта ишлаб чиқилади ва кўриб чиқиш учун такроран киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати аъзолари ўртасида мулоҳазалар сақланиб қолган тақдирда Бош вазир узил-кесил қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари лойиҳани кўриб чиқади ва лойиҳа тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Вазирлар Маҳкамаси қарорлари (алоҳида ҳолларда эса — фармойишларнинг ҳам) лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири (Вазирлар Маҳкамаси мажлиси) томонидан маъқуллангандан кейин келишиш учун белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонида келишишни талаб қилмайдиган қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари имзоланиши ёки келишилиши керак бўлган қарорлар ва фармойишлар лойиҳаларини Бош вазирнинг розилик имзоси билан, алоҳида ҳолларда эса — Бош вазирнинг (ёки Бош вазир тегишли ўринбосарининг — тўғридан-тўғри топшириқ мавжуд бўлганда) мазкур лойиҳанинг мақсадга мувофиқлигини асословчи ахборот хати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли давлат маслаҳатчилари хизматига киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиларининг хизматлари Ҳукумат қарорларининг киритилган лойиҳаларини муфассал ўрганиб чиқадилар ва улар юзасидан хулосалар тайёрлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан мажбурий равишда келишиб олиниши белгилаб қўйилган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари умуман ёки уларнинг тегишли принципиал параметрлари кўриб чиқиш материаллари билан Давлат маслаҳатчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мулоҳазалар билдирилган тақдирда давлат маслаҳатчилари хизматлари Вазирлар Маҳкамаси Аппарати билан биргаликда Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини пухта ишлаб чиқадилар, шундан кейин улар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига такроран ахборот берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Киритилган Ҳукумат қарорлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан маъқулланган тақдирда улар имзолаш учун Вазирлар Маҳкамасига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан маъқулланган Ҳукумат қарорлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Вазирлар Маҳкамаси мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раислик қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида назарда тутилган масалалар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарорларига мувофиқ бошқа масалалар кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти, ахборот-таҳлил департаментлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа марказий иқтисодий идоралар Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ва Аппарат Раҳбари раҳбарлигида давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда амалга оширадилар. Зарур ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан ташкил этиладиган комиссиялар амалга оширадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва бошқа марказий иқтисодий идоралар мажлиснинг эълон қилинган ўтказилиш санасидан камида 15 кун олдин Вазирлар Маҳкамасига кун тартиби, уни муҳокама қилиш тартиби лойиҳаларини ҳамда маълумотномаларни, тегишли таҳлилий материалларни (шу жумладан жадвалларни), Вазирлар Маҳкамаси мажлиси протоколи лойиҳасини киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти тегишли ахборот-таҳлил департаментлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан киритилган материалларни экспертизадан ўтказади ҳамда ҳудудлардаги ишларнинг аҳволини ўрганиш натижаларини ва марказий иқтисодий идоралар ва бошқа органлар томонидан тақдим этилган бошқа материалларни ҳисобга олган ҳолда пухталаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Пухта ишлаб чиқилган материаллар Бош вазирнинг биринчи ўринбосари билан келишилади ва Аппарат Раҳбарига тақдим этилади. Материаллар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ахборот берилади ва мажлиснинг эълон қилинган ўтказилиш санасидан камида 12 кун олдин Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида кўриб чиқиш учун киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан кўриб чиқилган материаллар Раёсат аъзолари билдирган мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда пухта ишлаб чиқилади ва мажлис ўтказиладиган санадан камида 10 кун олдин Бош вазирга ахборот бериш учун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизмати билан ушбу Регламентнинг IV ва V бобларида белгиланган тартибда келишиб олиш учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ушбу Регламентнинг III боби талабларига мувофиқ тайёрланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳалари келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига улар Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқилишидан камида 2 ҳафта олдин тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Вазирлар Маҳкамаси мажлисига таклиф этиладиган мансабдор шахслар рўйхатлари Бош вазир ва Аппарат Раҳбари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Вазирлар Маҳкамаси мажлисига Конституциявий суд раиси, Бош прокурор, Олий суд раиси, Олий хўжалик суди раиси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси, Президентнинг Давлат маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг ташкилий-назорат хизмати раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати қўмиталари раислари доимий равишда таклиф этиладилар. Бошқа мансабдор шахслар мажлисга фақат уларга дахлдор масалалар бўйича таклиф этиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида масалалар тўғрисида Бош вазир ўринбосарлари, Аппарат Раҳбари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, идоралар, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ахборот-таҳлил департаментлари ва бўлимлар мудирлари ахборот берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Мажлисларда қарорлар Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида қабул қилинган қарорлар баён билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлис баёни Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти ва Умумий бўлим томонидан мажлис тугагандан кейин бир сутка муддатда Аппарат Раҳбари ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида расмийлаштирилади ҳамда мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида ўтказилган мажлис баёни Ўзбекистон Республикаси Президенти имзолашига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир раислигида ўтказилган мажлис баёни имзолангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишиш учун ушбу Регламентнинг IV ва V бобларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибияти Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг доимий ишлайдиган органи сифатидаги Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлислари ҳар ҳафтада Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларининг ижросини ташкил этиш масалалари ва Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалалар киритилади, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлаш Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қабул қилинган қарорлар баён шаклида чиқарилади, уларнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир котибиятига, Бош вазир ўринбосарларига ва ахборот-таҳлил департаментлари мудирларига юкланади. Баён мажлисда раислик қилувчи томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Вазирлар Маҳкамаси қарорларини расмийлаштириш, жўнатиш, эълон қилиш ва уларнинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати мажлисларида муҳокама этиш давомида мулоҳазалар билдирилган, қўшимчалар ёки ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар лойиҳалари тегишли ахборот-таҳлил департаментлари ва бўлимлар ёки мажлисларда тузилган комиссиялар (ишчи органлар) томонидан пухта ишланади ҳамда, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, мажлисдан кейин иккинчи куни имзолашга тақдим этилади. Лойиҳаларга киритиладиган ўзгартиришлар Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари билан келишилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пухта ишланган лойиҳа Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун Аппарат Раҳбарига тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Аппарат Раҳбари Бош вазир томонидан имзоланган Вазирлар Маҳкамаси қарорларига сана қўяди, уларнинг асл нусха эканлигини ўз имзоси билан тасдиқлайди ҳамда чиқарилишини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатнинг чиқарилишига тўсқинлик қилувчи ҳолатлар аниқланганда, Аппарат Раҳбари улар тўғрисида Бош вазирга ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисига ахборот беради ва улар томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ иш тутади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари улар имзоланган сана бўйича расмийлаштирилади ҳамда тегишли Ахборот-таҳлил департаментлари ва бўлимлар томонидан тузиладиган жўнатиш рўйхати бўйича дарҳол ижрочиларга юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўпламида ва Ўзбекистон Республикасининг Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, агар ушбу ҳужжатларда бошқа муддатлар белгиланмаган бўлса, имзоланган вақтидан бошлаб кучга киради. Вазирлар Маҳкамасининг норматив тусдаги қарорларида уларни амалга киритиш муддатлари кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Республикани кенг ва тезкорлик билан таништириш зарур бўлганда қарорлар ва фармойишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Бош вазирнинг топшириғига биноан матбуотда эълон қилинади, телевидение ва радио орқали эшиттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини ташкил этиш тартиби ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан назорат ваколатларининг амалга оширилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси мажлис қарорларидаги топшириқларнинг ҳамда Ҳукумат қарорларининг, шунингдек Бош вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқларининг бажарилишини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Вазирлар Маҳкамасига тушган Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари тўғрисида дарҳол Бош вазирга ахборот берилади ва улар юзасидан ҳужжатларнинг масъул ижрочиларига топшириқлар расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ҳужжат юборилган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида бажарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Қонун ҳужжатларини ва Ҳукумат қарорларини Ўзбекистон Республикасининг қабул қилинган қонунларига мувофиқлаштириш бўйича топшириқлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан, агар амалга киритиш тўғрисидаги ҳужжатда бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, бир ой мобайнида бажарилиши керак. Мазкур топшириқларни бажариш ушбу қонунларни тайёрлаган вазирликлар, идоралар, Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари (бўлимлари)га Адлия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасининг юридик бўлими билан биргаликда юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Вазирлар Маҳкамасига берилган топшириқни бажариш натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига Бош вазир ёки Бош вазирни тегишли равишда хабардор қилган ҳолда унинг ўринбосарлари томонидан (тўғридан-тўғри топшириқ мавжуд бўлганда) имзоланган тегишли ҳужжат (ёзма ахборот, тегишли ҳужжат лойиҳаси) юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Бажариш муддатлари фақат топшириқни имзолаган раҳбар томонидан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, мажлис қарорлари ва топшириқларининг бажарилишини ва назорат қилишни ташкил этиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазирнинг тегишли ўринбосарлари томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика, тармоқ ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор масалалари, шунингдек узоқ даврга мўлжалланган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли таркибий бўлинмалар, мансабдор шахслар ва ходимлар томонидан амалий чора-тадбирларни тасдиқланган муддатларда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларнинг бажарилишини вазирликлар, идоралар, бошқарувнинг ҳудудий тармоқ органлари ва маҳаллий ҳокимият органларида, бевосита корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда мақсадли ўрганиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни бажариш юзасидан қабул қилган ўз қарорларининг бажарилишини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика тармоқлари ва ҳудудларидаги ишларнинг аҳволини комплекс ўрганиш, уларнинг якунларини Вазирлар Маҳкамаси комплекслари мажлисларида кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари, мажлис қарорлари ва топшириқларида қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминламаган раҳбарлар, мансабдор шахслар ва ходимларга нисбатан шахсан жавобгарлик чораларини кўриш билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида назорат фаолиятини мувофиқлаштириб бориш ушбу Регламент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Вазирлар Маҳкамаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича топшириқларнинг бажарилиши, давлат бюджетининг ижроси, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органлари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради, уларнинг сўзсиз рўёбга чиқарилишини таъминлаш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасида ўтказиладиган мажлислар ва йиғилишларга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан келишган ҳолда таклиф этилади, ушбу Регламентнинг VI бобида назарда тутилган мажлислар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Вазирлар Маҳкамасининг бажарилган қарорлари ва фармойишларини назоратдан чиқариш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, вақтинчалик комиссиялари ва бошқа ишчи органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви юқори органларининг қарорларини ҳаётга татбиқ этишга кўмаклашиш, Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан унинг доимий ва муваққат комиссиялари, шунингдек бошқа ишчи органлари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси уларнинг вазифаларини, функцияларини ҳамда фаолият тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Доимий ва муваққат комиссиялар мажлислари Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг ҳар чораклик иш режалари асосида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган тегишли Низом билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 7-сон, 55-модда, 15-16-сон, 116-модда, 32-33-сон, 248-модда; 2006 й., 48-50-сон, 483-модда; 2008 й., 19-сон, 155-модда; 2009 й., 52-сон, 574-модда; 2011 й., 25-сон, 259-модда; 2012 й., 8-9-сон, 82-модда, 37-сон, 429-модда; 2013 й., 1-сон, 8-модда, 50-сон, 650-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда, 36-сон, 479-модда; 2017 й., 7-сон, 97-модда, 29-сон, 693-модда, 34-сон, 893-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/992/0426-сон, 25.12.2017 й., 09/17/1013/0459-сон, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 08.06.2018 й., 09/18/429/1330-сон, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон, 27.10.2018 й., 09/18/875/2112-сон)