Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг авиа йўловчилари ҳисобидаги чет эл фуқароларига транзит визаларини расмийлаштириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 26 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1056-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари, кетишлари, бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тартиби тўғрисида»ги қарорининг 5-иловасига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг 2001 йил 11 июлдаги «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг авиа йўловчилари ҳисобидаги чет эл фуқароларига транзит визаларини расмийлаштириш бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1056, 2001 йил 28 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ «Uzbekistan Airways» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ташқи ишлар вазири А.Х. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 октябрь,
58-сон
Келишилди:
Бошқарув раиси в.б Б.И. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 08 октябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2020 й., 10/20/1056-1/1422-сон)