Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3221-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 28 январдаги 2020-03-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3221, 2020 йил 24 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.02.2020 й., 10/20/3221/0203-сон) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2021 йил 1 январдан кучга киради.
Раис Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 сентябрь,
2020-38-сон
Келишилди:
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2020 йил 29 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 30 сентябрдаги 2020-38-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган қўшимчалар
1. 1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларга ўтган юридик шахсларнинг солиқларини ҳисоблаб чиқиш учун зарур бўлган кўрсаткичлар бўйича 13-иловага мувофиқ.».
2. 7-иловадаги юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китоби мазкур қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 5-илова билан тўлдирилсин.
3. Мазкур қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 13-илова билан тўлдирилсин.
4. Ушбу қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 10/20/3221-1/1400-сон)