Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ОЗИҚ-ОВҚАТ ТОВАРЛАРИНИНГ НАРХЛАРИНИ Б0ШҚАРИШ ҲАМДА ЧОРВА МОЛЛАРИ ВА СУТНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикага етказиб берилаётган озиқ-овқат товарларининг анча қимматлашганлиги, ёқилғи-энергетика ресурслари, асбоб-ускуналар ва чорва озуқалари нархларининг ошганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзпаррандасаноат» бирлашмасининг тухумнинг харид ва чакана нархларини шартномавий (эркин) нархлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2 Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига мазкур қарорнинг иловаларига мувофиқ чакана ва харид нархларининг янги прейскурантларини, шунингдек, қайта баҳолаш тўғрисидаги кўрсатмаларни ўз вақтида етказишни таъминласин.
3. Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар ва ташкилотлар 1992 йил 19 октябрдаги ҳолатига кўра маҳсулотлар қолдиғини қайта баҳолаб чиқсинлар, бунда қайта баҳолаш суммаси тенг улушларда 746-сон бюджетдан ташқари счётга ва ўз оборот маблағлари нормативини кўпайтиришга қўшиб қўйилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда чекланган чакана нархларда сотиладиган озиқ овқат маҳсулотларининг улгуржи нархларини икки ҳафта муддат ичида қайта кўриб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 14 июлдаги 324-сон қарорига илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 мартдаги 152-сон қарорининг 1-бандидаги 4-хатбошидан «тухум» сўзи чиқариб ташлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 16 октябрь,
475-сон
Белгиланган норма бўйича аҳолига сотиладиган ҳамда ишлаб чиқариш, талабалар, мактаблар ошхоналари ва буфетларини таъминлаш учун озиқ-овқат товарлари ўртача чакана нархларининг
ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ
ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ
| | Ўлчов бирлиги | Чакана нархи (бир бирлик учун сўм ҳисобида) |
| Нон (оқ, қора, жавдар булка нон)* | кг | 10 |
| Ун | » | 12 |
| Макарон | » | 22 |
| Гуруч | » | 25 |
| Ўсимлик мойи | » | 20 |
| Чой | » | 120 |
| Қанд шакар | » | 45 |
| 1-тоифали барча турдаги 1-сорт гўшт (парранда гўштидан ташқари | » | 80 |
| Қаймоғи олинмаган сут* | литр | 10 |
| Кир совун | дона | 10 |
* Нон ва сут учун сотиш нормалари белгиланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 январдаги 34-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)