Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИГА НАРХЛАРНИ ДАВЛАТ ЙЎЛИ БИЛАН ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
МДҲ мамлакатларидан келтирилаётган энергия манбалари нархларининг ошиши, нефть ва газ қазиб олиш, иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш харажатларининг қимматлашиши муносабати билан ҳамда иссиқлик-энергетика мажмуи тармоқлари ва республика халқ хўжалигининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилаб қўйилсинки, 1992 йил 19 октябрдан бошлаб нефть, табиий ва суюлтирилган газ, газ конденсати, электр, иссиқлик энергияси ва кўмир истеъмолчилари билан ҳисоб-китоблар шартномавий (эркин) нархлар ва тарифлар бўйича амалга оширилади, бюджет, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва аҳоли бундан мустаснодир.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 10 кун муддат ичида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига иссиқлик-энергетика мажмуи тармоқлари бўйича рентабелликнинг чекланган даражалари тўғрисидаги таклифларни киритсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, бюджет ва қишлоқ хўжалиги ташкилотларига табиий газ, электр энергияси, иссиқлик энергияси ва кўмирни сотиш 1992 йил 19 октябрдан бошлаб шартномавий нархлар ва тарифлар бўйича амалга оширилади, лекин улар 1-иловага мувофиқ оширишнинг чекланган коэффициентлари қўлланилган ҳолда ҳозирги вақтда амал қилувчи белгилаб қўйилган нархлардан юқори бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. 1992 йил 1 ноябрдан бошлаб аҳолига сотиладиган иссиқлик, энергия ва кўрсатиладиган хизматларнинг айрим турларига чакана нархлар ва тарифлар ошишининг чекланган коэффициентлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Уруш қатнашчилари ва фахрийларига, уруш ва меҳнат ногиронларига сотиладиган бензиннинг имтиёзли нархи 1 литри учун 10 сўм миқдорида, ҳар ойдаги бериш нормасини 50 литр қилиб белгилаган ҳолда сақлаб қолинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирликлар, идоралар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар нефть ва нефть маҳсулотлари, кўмир, суюлтирилган газ, табиий газ ва газ кондесати қолдиқларини шартномавий нархлар даражасигача қайта ҳисоблаб чиқишни амалга оширсинлар, қайта баҳолаш маблағларини ўз оборот маблағларини кўпайтиришга йўналтирсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
аҳолига сотиладиган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг айрим турларига имтиёзли нархлар ва тарифлар белгиланиши муносабати билан Уй-жой-коммунал хўжалиги вазирлиги, Автомобиль транспорти вазирлиги, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси, «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси ва Ўзбекбирлашувга бериладиган дотациялар миқдорини бир ҳафта муддат ичида аниқласин;
бир ҳафта муддат ичида ёқилғи ва энергиянинг янги чакана нархлари прейскурантларини тасдиқласин ҳамда прейскурантларнинг барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларга ўз вақтида етказилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёқилғи-энергетика тармоқлари маҳсулотларига шартномавий (эркин) нархлар ва тарифларнинг шакллантирилиши ва қўлланишининг тўғрилигини доимий назорат қилиб борсинлар.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноатда улгуржи нархлар ва тарифларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида» 1992 йил 21 январдаги 20-сон қарорига 1-илованинг 1-бандидаги ёқилғи-энергетика тармоқлари маҳсулотларига улгуржи нархлар ва тарифлар ўзгаришининг чекланган миқдорларига тегишли қисми, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль бензинини тижорат нархларида сотиш ҳажмларини ўзгартириш тўғрисида» 1992 йил 28 февралдаги 90-сон қарори, «Республика шаҳарларида йўловчилар ташиш тарифлари тўғрисида» 1992 йил 13 июндаги 278-сон қарорининг шаҳар ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш тарифларига тегишли қисми, «Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 февралдаги 90-сон қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 1992 йил 4 июлдаги 306-сон қарори, «Аҳолига сотиладиган ёқилғи, энергия ва кўрсатиладиган хизматлар нархлари ва тарифларини қайта кўриб чиқиш тўғрисида» 1992 йил 14 августдаги 381-сон қарорининг ёқилғи-энергетика ресурсларига тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Қ.Ж. Ҳаққулов ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 16 октябрь,
474-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 октябрдаги 474-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги истеъмолчиларига ва бюджет ташкилотларига сотиладиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг амалдаги белгилаб қўйилган улгуржи нархлари ва тарифларини оширишнинг
ЧЕКЛАНГАН КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ
ЧЕКЛАНГАН КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ
| | баравар |
| Табиий газ | 1,85 |
| Электр энергияси | 10,3 |
| Иссиқлик энергияси | 9,4 |
| Кўмир | 4,7 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 октябрдаги 474-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Аҳолига ва йўловчилар ташиш учун сотиладиган ёқилғи, энергиянинг чакана нархлари ва тарифларини оширишнинг
ЧЕКЛАНГАН КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ
ЧЕКЛАНГАН КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ
|
I. 1992 йил 19 октябрдан бошлаб | |
|
баравар | |
| Суюлтирилган газ | 1,66 |
| Кўмир | 1,4 |
| 1 литри учун сўм ҳисобидаги чекланган чакана нархи | |
| Автомобиль бензини | 40 сўмгача |
|
II. 1992 йил 1 ноябрдан бошлаб | |
| |
баравар |
| Табиий газ | 1,5 |
| Электр энергияси | |
| қишлоқ | 2,66 |
| шаҳар | 2,0 |
| Марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти | 5,0 |
| Шаҳар ва шаҳар атрофида йўловчилар ташиш | 2,0 |
Кейинги таҳрирга қаранг.