12.10.1992 йилдаги 468-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 12.10.1992 йилдаги 468-сон
Кучга кириш санаси
12.10.1992
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1992 ЙИЛ 7 МАРТДАГИ 108-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг «Чет эл дипломатик ваколатхоналарини жойлаштириш учун маъмурий биноларни Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига бериш тўғрисида» 1992 йил 7 мартдаги 108-сон қарорига 1 ва 3-иловалардан Халқлар дўстлиги кўчаси, 42-уйдаги п/я-Ю-9942 Техника хизмати кўрсатиш маркази ва Чилонзор кўчаси, 6-уйдаги «Ўзсуздренаж» трести бинолари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Муқимий кўчаси, 43-уйдаги Тошкент ҳисоблаш техникаси ва ахборот корхонасининг биноси «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» балансига ўтказилсин, Халқлар дўстлиги кўчаси, 42-уйдаги объект қурилишида ўзлаштирилган марказлаштирилган капитал маблағлар республика бюджетига компенсация қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент ҳисоблаш техникаси ва ахборот ижара корхонасини жойлаштириш учун унга Халқлар дўстлиги кўчаси, 42-уйда қурилаётган «Техника хизмати кўрсатиш маркази» объекти ҳақ олмасдан жамоа мулки қилиб берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси Тошкент ҳисоблаш техникаси ва ахборот корхонасига Халқлар дўстлиги кўчаси, 42-уйдаги объектга жамоа мулки ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент шаҳар прокуратурасини жойлаштириш учун Чилонзор кўчаси, 6-уйда жойлашган бинони Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси балансига ўтказиш, унинг Гоголь, кўчаси, 1-уйдаги бўшатиладиган биносига эса республика Прокуратурасининг ташқи иқтисодий фаолият соҳасида уюшган жиноятчиликка, талон-торожга ҳамда суиистеъмолчиликларга қарши кураш Бошқармасини жойлаштириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
468-сон