21.02.1995 йилдаги 60-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗСАЛАМАН» ЎЗБЕКИСТОН — ГЕРМАНИЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг юқори сифатли пойабзалга бўлган эҳтиёжини қондириш, импортдан келтириладиган пойабзал ўрнини босадиган маҳсулот ишлаб чиқариш масалаларини ҳал қилиш, чарм-пойабзал тармоғининг техник даражасини янада ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмасининг «Фарғона пойабзал» очиқ турдаги акционерлик жамиятининг мавжуд майдонларида Германиянинг «Саламандер» фирмаси билан биргаликда йилига 500 минг жуфт немис маркаси миқдорида бўлган (Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига тенг қийматда «Саламандер» фирмасининг улуши — 0,5 млн марка, «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси улуши — 0,5 млн марка, «Фарғона пойабзал» акционерлик жамияти улуши — 0,5 млн марка) ёпиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги «ЎзСаламан» қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Саламандер» фирмаси «ЎзСаламан» қўшма корхонасига олти йилгача муддатга 5 фоиз йиллик даромад билан 2,0 млн немис маркаси миқдорида лизинг кредит ва «Фарғона пойабзал» акционерлик жамияти ана шу шартларда ўрнатилган асбоб-ускуналар билан 0,5 млн немис маркаси миқдорида кредит бериши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда таъсис ҳужжатларини экспертиза қилсин ва «ЎзСаламан» қўшма корхонасини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 1995 йилнинг биринчи чорагида «ЎзСаламан» қўшма корхонасига ишларни ташкил этиши учун 2,2 млн немис маркаси миқдорида кредит ажратиш масаласини белгиланган тартибда ҳал қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Саламандер» фирмасининг қўшма корхона масалалари юзасидан келаётган мутахассисларига яшаш ва республика ҳудудида транспортнинг барча турларида юриш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ўзбекенгилсаноат» ва «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси Тошкент шаҳри ва Фарғона вилояти ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда «ЎзСаламан» қўшма корхонасига Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ихтисослаштирилган дўконлар ва Савдо уйи ташкил этиш учун жойларни ижарага бериш масалаларини кўриб чиқсинлар ва белгиланган тартибда ҳал қилсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фарғона вилояти ҳокимлиги немис мутахассисларининг узоқ муддат яшашлари учун амалдаги нормаларга мувофиқ шарт-шароитлар яратишда «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмасига ёрдам берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажмуиларига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1995 йил 21 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-сон